Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вассофат сураси

00:00 / 05.09.2011 | eski savollar | 2853
Ассалому алайкум ва Раҳматуллаҳи ва Баракатуҳ, хурматли шайх хазратлари. Сиздан Аллоҳ рози бо'лсин, бир саволим бор эди. Савол; Нима учун тиловат охирида СУБҲОНА РОББИКА, РОББИЛ ИЗЗАТИ АММА ЙАСИФУН. Оятлари о'қилади. Жавобингиз учун, олдиндан рахмат. Саволда хатолар бо'лса узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Булар “Соффаат” сурасининг охиридаги уч оятдир. Маъноси қуйидагича:“Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва юборилган Расулларга салом бўлсин! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!”Фазли қуйидагича:“Имом Ибн Абу Ҳотим аш-Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat