Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дажжол ҳақидаги Саид Нурсийнинг гапи

00:00 / 22.09.2007 | eski savollar | 3554
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ Шайх ҳазратлари! Сир эмаски диёримизда ҳам нурчилик оқимига мансуб одамлар (ёки ўзларининг таъбирлари билан айтганда "Рисолаи-нур талабалари") мавжуд. Менинг дўстларим орасида ҳам ана шундайлар бор. Улар ўз устозлари – Саид Нурсий ҳақида ва унинг Рисолаи Нур асарини ҳаддан ташқари кўкларга кўтарадилар. Уларга кўра, Рисолада ҳеча қандай ғалат ёки бошқачароқ фикрлар бўлиши мумкин эмас ва ундаги барча ёзувлар мутлақ ҳақиқат(!) Ҳатто Рисола борасида бирор ножўя гап айтиб юборган одам бир бало ёки кўнгилсизликка йўлиқади, деб ҳисоблайдилар. Чунки бу асар илҳом билан ёзилган эмиш. Уларнинг бу фикрларига индамай қўя қолгандим. Аммо куни кеча "Наврўз" радиосида Сизнинг "Сунний ақийдалар" асарингиздан Қиёматнинг аломатлари бобидаги Дажжол ҳақида маълумот берилди. Мен "Сунний ақийдалар"ни аввалҳам бир неча бор ўқиб чиққанман, ундаги маълумотларни тўғри, дея қабул қилиб, ўз ақийдамни шакллантириб олганман. Бу хизматингизни Аллоҳ муносиб мукофотласин! Хуллас, баҳс ана шу Дажжол мавзусидан бошланиб кетди. Радиода у ҳақида ворид бўлган ҳадислар ўқилар экан, унинг одам ёки ҳеч бўлмаса бир жисмга эга махлуқ экани маълум бўлади. Нурчи дўстларим эса, "Устоз Рисолада ундай демайди. Дажжол агар ҳақиқатда бир кўзли ва пешонасига "кофир" дея аниқ битиб қўйилган, жисмга эга бир махлуқ бўлса, унда унинг фитналиги, имтиҳонлиги қолмайди. Балки у ижтимоий бир ҳодиса сифатида намоён бўлади ва уни мажозий маънода тушуниш лозим, деб ёзган. Мисол учун яқин тарихимиздаги коммунизм ҳам бир нави дажжол...", дедилар. Мен Сизнинг ана шу масалага фикрингизни билмоқчи эдим. Бу ақидага дахлдор масала бўлгани ва унинг жавобини "Сунний ақийдалар"дан топа олмаганим учун Сиздан сўрашга жазм қилдим. Илтимос, жавоб ёзсангиз. Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дажжол ҳақидаги маълумотлар ақийдага дахлдор масала бўлмаганида аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг барча ақийда китобларидан жой олмаган бўлар эди. Сизнинг танишларингиз айтаётган гап улар ўқиган ёки эшитган ва кўпчилик уламоларга зид гап. Бу уларнинг устозининг фикри.

Топ рейтинг www.uz Openstat