Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз тегишидан сақланиш

18:36 / 28.04.2016 | AbuBobur | 1704

Ассалому алайкум! Бир дўстим билан кўз тегиши ҳақида гаплашиб қолгандик, у “кўз тегишидан сақлаш учун кўзтикан осиб қўйиш жоиз бўлса керак” деб бу ҳақида баъзи ривоятлар борлигини айтди. Яъни пайғамбар алайҳиссалом кўзи бор бир яҳудий ҳузурига бошларига суяк тақиб борганлари ҳақида бир ҳадис ўқиганлигини айтди.
Бу масалада изланиб кўриб қуйидаги маълумотни ҳам топдим:
Ибн Обидин ҳазратлари: “Экин ва полизга кўзнинг зарарини даф қилиш учун ҳайвоннинг калла суягини илиб қўйишнинг зарари йўқ. Чунки кўз тегиши ҳақдир, молга ва ҳайвонга унинг зарари етади. Бу нарсаларнинг таъсири кўплаб мушоҳада қилинган. Ҳадислар орқали ҳам билинган. Кўзи ўткир киши экинга назар солганида ҳайвон калла суяги баландда тургани учун аввалги ёмон назар унга тушади. Кўзи ўткир кишининг иккинчи бор экинга қилган назари зарар қилмайди. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда: Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб: “Биз деҳқончилик аҳлиданмиз, унга кўз тегиб қолишидан хавф қиламиз” деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Экин ўртасига жаможим(ҳайвоннинг калла суяги) қўйиб қўйинглар дедилар” дейилган. (Радд-ул муҳтор)
«Раддул мухтор»да ҳақиқатда шундай масала борми? Бор бўлса, ундан қандай ҳукм келиб чиқади? Полиз ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! لا بأس بوضع الجماجم في الزرع والمبطخة لدفع ضرر العين ، لأن العين حق تصيب المال ، والآدمي والحيوان ويظهر أثره في ذلك عرف بالآثار فإذا نظر الناظر إلى الزرع يقع نظره أولا على الجماجم ، لارتفاعها فنظره بعد ذلك إلى الحرث لا يضره روي " { أن امرأة جاءت إلى النبي صلى الله تعالى عليه وسلم وقالت نحن من أهل الحرث وإنا نخاف عليه العين فأمر النبي صلى الله عليه وسلم أن يجعل فيه الجماجم } ا هـ “Роддул муҳтор” китобида ҳақиқатда шу гаплар келган. Лекин уламоларимиз омма халқнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олиб, бундай нарсаларни ҳам тарк қилишга буюрадилар. Чунки одамлар Аллоҳ таолони қўйиб, қабр аҳлидан мадад сўрайдиган бўлишди. Содир бўлаётган ишларни Аллоҳ таоло тарафидан деб билмай, буткул сабабларга осилиб оладиган бўлишди, ўша сабабни ҳам сабаб қиладиган зот Аллоҳ таоло эканлигини ҳам унутиб қўйишди. Ҳаттоки ўзига етаётган барча неъматни “Табиат беради” деган нарсага ҳам ишониб қолишди. Албатта бу юртимизда етмиш йилга яқин бўлган худосизлакка чақиришнинг оқибатидир. [ تتمة ] في شرح البخاري للإمام العيني من باب : العين حق . روى أبو داود من حديث عائشة أنها قالت : { كان يؤمر العائن فيتوضأ ثم يغتسل منه المعين } قال عياض : قال بعض العلماء : ينبغي إذا عرف واحد بالإصابة بالعين أن يجتنب ويحترز منه ، وينبغي للإمام منعه من مداخلة الناس ، ويلزمه بيته وإن كان فقيرا رزقه ما يكفيه فضرره أكثر من ضرر آكل الثوم والبصل ، ومن ضرر المجذوم الذي منعه عمر رضي الله عنه وفي النسائي أن النبي صلى الله عليه وسلم قال " { إذا رأى أحدكم من نفسه أو ماله أو أخيه شيئا يعجبه فليدع بالبركة فإن العين حق } " والدعاء بالبركة أن يقول : تبارك الله أحسن الخالقين اللهم بارك فيه ويؤمر العائن بالاغتسال ويجبر إن أبى ا هـ ملخصا وتمامه فيه والله سبحانه وتعالى أعلم Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat