Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровехда ният

13:41 / 04.06.2017 | Husanboy | 1353
Ассалому алайкум!1.таровехда ниятни, Аллох ризолиги учун юзимни кибла томонга килиб укиятган суннат намозини ушубу имомга иктидо килиб укишни ният килдим деса боладими.2 таровехда олдинги сафлар бош болса хеч кандай кахорияти йукми.3 Таровехни хар-хил масжидларда укиса боладими,барча масжидларда хатм куран бир хил оятда тугатиладими.Аллох рози болсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сиз айтгандек қилса ҳам бўлади. Лекин намоз ўқишни ният қилдим дейиш кифоя қилади. 2). Бир саф сиғадиган даражада бўш жой қолса ҳам, орқа сафдагилар макруҳи таҳримийга қўл урган бўладилар. Шунинг учун масжид мутасаддилари, хусусан жойнамоз солувчилар бу нарсага қаттиқ эътибор қаратишлари керак. 3). Ўқиётган қориларга эътибор беришингиз керак. Бошқа масжидга борганингизда сиз етиб келган суралар аввалги кунларда ўқиб ўтилган бўлса, хатм Қуръонингиз тўлиқ бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat