Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куфр сўзини билмасдан айтса

16:55 / 16.09.2018 | dilsora | 5992
Ассалому алайкум! Ҳозир турли саволларни жавобини ўқиб билимимни ошираётган эдим. Ширк нималигига қизиқиб қидирдим. Ичида куфр сўзига кўзим тушди. Куфрниям озгинасини ўқиб ич этим ейилиб кетди. Нима қиларимни билмай қолдим. Ахволим танг. Тўйдан олдин турмуш ўртоғим намоз ўқишни таклиф қилганларида намоз физкултурани ўзику Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам соғ юришимизни хохлаганлар деб юборганман(астағфируллоҳ афсусдаман). Телефонда гаплашаётганимда ёнидаги дугонамгаям қайтариб айтганман. Чунки ўша махалларда дунё қарашим шунака бўларди. Бу гаплар эшитиб олган тарбиямиз махсулидир. Бу гапирган гапим куфрга кирадими? Ҳозирда Худога шукур намоз ўқийман, гапирган гапимга хозир роса тавба қилдим. Агар куфр бўлса шу пайтгача қилган амалларим нима бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмонмиз деб мусулмон деган номимизгина қолди. Ҳар бир мусулмон мусулмонни Ислом доирасида тутиб турувчи ҳамда нималарни қилса ёки гапирса Исломдан чиқариб қўювчи нарсаларни билиши шарт. Никоҳдан аввал шаҳодат калимасини айтган бўлсангиз никоҳингиз боғланган бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat