Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида

12:24 / 07.12.2019 | Gulirani Muminova | 2989

Ассалому алайкум! Ғусл ҳақида берилган саволларга жавобларни ўқиб тушунмовчилик сабабли савол юбормоқдаман. Излаш хизматида қуйидаги савол бор экан:

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Қишлоқлардаги шароитни яхши билсангиз керак, шундай қишлоқлар борки, у ерда қишин ёзин свет, газ, чироқ, сув ва иссиқликдан жуда танқислик кўп. Қишлоқдаги намозхон аёллар сиздан шу саволнинг жавобини сўраб беришни илтимос қилишди мендан. Эр ва хотин бирга жинсий алоқа қилишганларидан кейин ғусл қилиш қийин бўлади. Қишда бошларини ювганларидан кейин сочларини қуритишнинг иложи йўқ, ўзингиз биласиз ток йўқ у ерда, бошларини шамоллатиб қўйишлари мумкин. Шундай бўлса улар баданларини ювиб бошларини ювмасалар ҳам бўладими? Саволимга жавоб берганиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: - Сочларини ўриб олиб, тагига сув теккизишлари керак. Ҳаммасини ювиш шарт эмас. Бу саволга ҳаммасини ювиш шарт эмас – деб жавоб берилган. Аммо излаш хизматидан қидирганда қолган барча саволларга ювиш шарт дейилган. Буни инсонлар шаротига қараб иш тутади деб тушуниш тўғрими?

 2). Бир аёлнинг эри жинсий алоқага рағбатли бўлса ва бир кунда 3-4 ё ундан кўп марта алоқани истаса табиийки бу аёлга ғусл қилишда айниқса ҳаво совиганда қийинчилик туғдиради. Сочлари жуда қалин ва узун аёл бу ҳолатда нима қилиши мумкин? Эркакларнинг сочлари калта уларда бу борада муаммо йўқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўпчилигимиз қишлоқда катта бўлганмиз. Уйланиш ва ғусл қилишлар барчанинг бошидан ўтган. Сочни тагини ювиш деганда ҳам барибир бошни ҳаммасини ювиш керак. Ўрилган майда сочни ечмасликкина қолади ҳолос. Бошида касали бор одам совуқ кунларда ювиш имкони бўлган жойларни ювиб касал бўладиган қисмига масҳ тортаверади. Ҳамма жойни ювиш қийин бўлса, жанобатдан  таяммум қилаверади ва намозга таҳорат қилади. Яъни  шариат қийинчилик вақтида ғусл ўрнига таяммумга ҳам рухсат берган. Аёллар сочни қисқартиришга рухсат бор, ғусл зарар қилса таяммум қилади. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ шаҳарда бўлса ҳам касал бўлиш ҳолати бўлса, таяммум қилади деганлар. Албатта енгиллик экан деб шароитни тўғри баҳоламаслик ҳам жоиз эмас. Бир кечада бир неча бор яқинлик қилиб бир бор ғусл қилиш кифоя қилади. Ҳар бир ишдан кейин ғусл шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat