Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда Тин сурасини қироат қилиш.

00:00 / 28.10.2011 | eski savollar | 391
ҳурматли устозлар! Гўзал тиловатларингиз ила бизни хушнуд айлаганларингиз учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин! Қори ака намозда Тин сурасини қироат қилганда "ваззайтун" даги "зе" ни "зол" қилиб қироат қилганда (маъно ўзгариб) намоз бузиладими? Дуоларингизда бизни ҳам сизлар каби Аллоҳнинг каломини тўлиқ ёд олмоққа мушарраф бўлишимизни Аллоҳдан сўранг илтимос. Жавобингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом.Бир ҳарфни бошқа бир ҳарфга алиштириб ўқиш, бир нутқ товушини бошқа нутқ товушига алмаштириб айтиш кўпинча сўзнинг маъносини бузади, жумладан мазкур сўздаги "заа" товушини "Заал"га алиштириш ҳам. Аммо бунинг намознинг бузилишига таъсири фиқҳий масъала бўлиб, бу ҳақда умумий равишда қатъий қарор чиқариб бўлмайди. Чунки бундай ҳолатларда намозхоннинг савиясини, унинг иқтидорини, агар у имом бўлса, жамоатнинг савиясини, шунингдек, жамиятнинг айни вақтдаги ҳолатини ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олиш лозим. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat