Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон каримни васваса бўлганда эшитиш

12:58 / 18.12.2018 | ISLAM | 632
Ассалому алайкум! Айнан менга тегишлик жавоблар йўқ экан. Лаънати шайтон мени жуда кўп васваса қиляпти, бир сонияга хам мени тарк қилмаяпти, қалбимда ғашлик пайдо бўляпти, лекин Қуръони каримни эшитибгина қалбимга шифо топяпман. Мен бир беморману, Қуръон эса шифокорлик қиляпти. Қуръони каримни ётган холда кечаси ва кундузи (наушникда) эшитсам жоизми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Жоиз. Эрталаб ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Ан-Наас сурасини кўп ўқинг. Имкон борича кўп ўқинг. Бир кунда 1000тага етказсангиз янада яхши. Булар тажриба орқали синаб кўрилган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat