Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳарфлар фарқи

00:00 / 09.12.2011 | eski savollar | 1726
Ассалому алайкум Қори ака, Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин! Ҳойи ҳутти билан ҳойи ҳаввазнинг талаффузларида қандай фарқлар бор? Шуларни талаффуз қилишда озгина қийналаяпман, илтимос дуо қилинг! Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ паноҳида асрасин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Ҳойи ҳуттий ҳалқум ўртасидан, хиқилдоқ усти тоғайининг ҳалқум девори томон тортилиб, у ерда кичик тирқиш ҳосил қилиши ва шу жойдан ҳаво оқимининг сирғалиб ўтиши натижасида ҳосил бўлади. У енгил томоқ қиришни эслатади. Ўзбек тилида бундай товуш йўқ. Уни ъайн билан кетма кет талаффуз қилиш орқали машқ қилиш яхши натижа беради. Чунки у ъайннинг махраждошидир.Ҳойи ҳутти ҳалқумнинг энг тубида, товуш пайчаларида, уларининг ўзаро яқинлашиб ҳосил қилган тирқишдан ҳавонинг сирғалиб ўтиши натижасида ҳосил бўлади. У ҳамзанинг махраждошидир. Нутқ товушларини тўғри ўзлаштиришда эшитиб ўрганишнинг аҳамияти катта. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat