Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтидаги шубҳа

00:00 / 07.01.2012 | eski savollar | 2979
Ассалому алайкум, Ҳазрат.Мени бир масала ҳақида билмаганим сал қийинчиликка сабаб бо'ляпти. Менда намоз ва таҳоратда турли шубҳа пайдо боляпти. Таҳоратдаги шубҳаларга қарши қоидаларни о'қиб билиб олдим. Намоз о'қиятганимда, масалан, зам сура о'қиятганимда Фотиҳа сурасини о'қидимми ё о'қимадимми билмай қоламан, ёки саждага кетаётганимда руку ҳақида шунақа шубҳа пайдо бо'лади, сажда қилиб бо'лгач кейинги ракатни бошлашимдан олдин ёки аттаҳиётни о'қиятганимда нечи марта сажда қилганим эсимдан чиқади. Иложи борича этибор бериб намоз о'қишга ҳаракат қилсам ҳам бир хил вақт бу ҳолат бо'лади. Шунда, намозимни бузиб қайта о'қийман, айрим вақтлар 3 марталаб ҳам қайта о'қиганман. Бу ҳол мени қарийб бир ойдан бери қийнаяпти. Илтимос, намоздаги шубҳаларга қарши қонуниятлар ҳақида хабар берсангиз, яни қандай ҳолатда шубҳага э'тибор бермаслик керак, қай ҳолатда намозни қайта о'қиш керак.Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

НАМОЗДА ҚАЛБ ҲОЗИРЛИГИНамозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам, қалб ҳозирлиги намознинг ҳаёти ва ички одобларидан бири саналади. «Қалб ҳозирлиги» деганда қалбнинг машғул бўлиб турган нарсасидан ўзгаларидан фориғ бўлиши англанади. Намоз ўқиб турган кишининг қалбида намоздан бошқа нарса бўлмаса, қалби ҳозир бўлган бўлади.Қалбнинг ҳозир бўлиши ҳимматга боғлиқдир. Киши бирор ишни муҳим деб билса ва унга керакли аҳамият берса, қалби ўша иш учун ҳозир бўлади. Намозда қалб ҳозир бўлиши учун барча аҳамият ва ҳимматни намозга қаратиш лозим бўлади. Охиратга иймоннинг кучли ёки кучсизлигига қараб, ҳиммат ҳам кучли ёки кучсиз бўлади. Намозда қалби ҳозир бўлмаган одам иймони кучсизлигини билсин ва уни кучайтириш ҳаракатида бўлсин. НАМОЗДА ҚАЛБ ҲОЗИР БЎЛИШ ОМИЛЛАРИ1. Талаффуз қилинаётган каломни фаҳмлаш қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардан биридир. Араб тилини билмайдиганлар маъноларини ўзлаштириб олишлари лозим. Унга ҳам қодир бўлмаганлари, энг оз деганда, умумий маънони билиб, талаффуз қилинаётган нарсанинг нима эканини имкони борича билиб турсалар, яхши бўлади. Бунинг учун зеҳнни жамлаб, хаёлни олиб қочадиган нарсалардан узилиш керак бўлади. Хаёлни олиб қочадиган нарсалар ташқи ва ичкига бўлинади.Ташқиси қулоқ ва кўзни машғул қиладиган нарсалардир. Бу нарсалардан узилиш қиблага яқин туриш, сажда қиладиган ерига назар солиб туриш, нақ¬шинкор жойлардан четланиш ва хаёлини олиб қочадиган нарсаларни йўқотиш билан ҳосил бўлади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аломатлари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: «Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижонийятини олиб келинглар», – дедилар».Учовлари ривоят қилишган.Хаёлни олиб қочадиган ички нарсалар ташқиларидан кўра кучли бўлади. Бу нарса, кўпинча, дунё¬нинг ғамига ботган одамларда бўлади. Бундай одамнинг фикри бир ерда турмайди. Агар кўзини юмиб олса ҳам, фойда бермайди. Бу ҳолатни муолажа қилиш учун қаттиқ уриниш керак бўлади. Намозга яхшилаб тайёргарлик кўрилади. Барча машғул қиладиган ишларини битиради. Қалбининг холий бўлиши учун ҳаракат қилади. Ўзига ўзи охиратни эслатади. Аллоҳ таолонинг кўриб турганини эсга олади. Намозда дунё ташвишларидан бирортасини хаёлига келтирмасликка ҳаракат қилади.Омир ибн Абду Қайс раҳматуллоҳи алайҳига: «Намоз пайтида нафсинг сенга бу дунё ишларидан бирортасини айтадими?» дейилганда, «Бундан кўра баданимнинг турли тарафидан найза кириб, ичимда тўқнашгани яхшироқ», деб жавоб берган экан. Албатта, дунё муҳаббатини қалбдан узиб қўйиш қийин иш. Уни бутунлай йўқотиш ундан ҳам қийин. Аммо, имкони борича, намозда дунё муҳаббатидан четланишга ҳаракат қилиш керак. 2. Аллоҳнинг таъзими ва ҳайбати ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир. Аллоҳнинг таъзими У зотни улуғлаш ва азаматини ҳис қилишни ўрганиш ила юзага келади. Шу билан бирга, нафснинг ҳеч нарсага арзимаслигини билиш билан ҳам бўлади. Ҳайбат эса, улуғлашдан келиб чиққан хавфдир. Намозида доимий равишда Аллоҳ таолонинг азаматини ҳис этиб, У зотнинг ҳайбатини сезиб турган одамнинг қалби, албатта, ҳозир бўлади.3. Умидворлик ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир. Одатда, умидворлик қўрқувдан устун турадиган ҳолат бўлади. Намозхон одам ўқиган намозининг савобидан умидвор бўлиши лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat