Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир, Лавҳул Маҳфуз ҳақида

00:00 / 12.11.2007 | eski savollar | 7901
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Жума куни масжидимизда қори домла амрумаъруф қила туруб, тақдир ҳақида шундай дедилар. “Аллоҳ таоло оламни яратишидан олдин, инсонлар қиладиган ва оламда содир бўладиган ишларни барчасини лавҳул-маҳфузга ёзиб тақдирқилиб қўйгандир. Лекин сизлар қилаётган ишларимиз ёзилган экан деб гуноҳ қилманглар. Аллоҳ инсонларни тақдирини белгилаётганда унга буюруб, манабу ишни қилсин манабу ишни қилмасин демаган. Балки шу.. шу.. ишларни қилади деган. Лекин Аллоҳ бизга танлаш имкониятини берган. Ҳалол ҳаромни фарқлатиб қўйган. Биз ҳаром ишни қилатуруб Аллоҳ шуни қилади деганекан деб бунга қол уролмаймиз. Чунки бизга Аллоҳ ақл нематини берган”. Ҳазрат бу гаплардан қаттиқ ихтилоф. Аллоҳ тақдир қилган экан десам гуноҳ ишларга ҳам рози бўлиб кетаяпман. Аммо энг даҳшати, агар Аллоҳ танлаш имкониятини берган бўлса, инсонлар ҳоҳлаган ишларини танлаб қилаверадиган бўлсалар, унда Лавҳул Маҳфузда ёзилган ишларга тўғри келмай Аллоҳни аввал тақдир қилган нарсалари ҳукумронлик қилмай қоладику. Ёки Аллоҳ нимани танлашимизниҳам биладими? Агар Аллоҳни тақдири ҳукм сўрадиган бўлса. Биз танлаган яхши ёмон ишни ҳам Аллоҳ танлатаётган экан деб ўйлаяпман. Агар ўзимиз танласак унда китобга тўғри келмаётган экан деб ўйлаяпман. Курашмай туруб тақдирга тўнкаб бўлмас экан. Лекин буни ҳал қилаётиб Лавҳул Маҳфузни ўзгартириб қўймаймизми? Ё курашиш курашмасликни Аллоҳ белгилаб қўйганми? Бу ҳақида тўғри хулосани берсангиз. Наҳот замонни шунчалик фасод бўлиб кетишини китобга битилган бўлса?! Агар инсонлар буларни ўзларича танлаб қилаётган бўлсалар китобнинг ҳукми орқада қолиб кетибди...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қазо ва қадар бандага эмас Аллоҳга боғлиқ масала. Аллоҳнинг илми чексизлигига иймон келтириш мавзуига боғлиқ. Агар бу бундёда содир бўладиган барча нарсаларни олдиндан билмаса, Аллоҳнинг камолот сифатига нуқсон бўлмайдими?Бу ҳақда тўлиқ маълумот олмоқчи бўлсангиз “Сунний ақийдалар” китобини ўқинг. Сизнинг саолингиздан бир неча олдин келган саволга берилган жавобни ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat