Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки шайҳни Нуҳ а.с ҳақларидаги қавллари.

00:00 / 16.12.2008 | eski savollar | 2071
Ҳурматли устоз.Қо'лимда шайҳ Муҳаммад бин Солиҳ алУсайминнинг"Шарҳ усулулимон" китоблари турибди.Бу китоб араб тилида,Маккада босиб чиқилган ва бир ҳожига тақдим қилинган,у эса менга берган эди.Бу китобда олим Нуҳ а.с. биринчи Расул бо'лган демоқдалар.Уларни далиллари:1.Қур'ондан"Инна авҳайна илайкалкитаба кама авҳайна ила Нуҳив ва набиййина мин бадиҳ "ояти.2.Ҳадисдан.Саҳиҳ Буҳорий .Анас ибн Моликдан ривоят қилинади-қиёмат куни одамлар шафоат қилишини со'раб Одам а.с. олдиларига борадила,у киши одамларга узурларини айтиб Нуҳни олдига борилар,у Аллоҳ юборган аввалги Расул дейдилар" деган ма'нодаги ҳадиси шариф. Бундан бу уломони муродлари нима.Нуҳ а.с. фақат аввалги Расул дейишми,ёки умуман 1-пайг'амбар дейишми.Чунки мени ақидамда 1-пайг'амбар Одам а.с. бо'лганлар.Одам а.с. билан Нуҳ а.с. ораларида Шиш а.с ҳам о'тганларини биламан.Шу масалага о'зингиз тушунча киритиб берсангиз муҳтарам устоз.Токи сизни қавлингизни олиб бошқаларга чалг'имай.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биз пайғамбар деб ўрганиб қолган Аллоҳнинг бандаларига элчилари бўлган зотлар араб тилида икки қисмдан иборат набийлар ва расуллар. НАБИЙ ВА РАСУЛ ОРАСИДАГИ ФАРҚ Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилган: 1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берсаю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо, бошқаларга етказишни амр қилмаса набийдир, расул эмас. Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими бари-бир. 2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда «Албатта у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган. «Расулларимиз Уларни вафот этдирди», (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган. Одам ва Шийс алайҳиссаломлар набий бўлганлар. Нуҳ алайҳиссалом биринчи расул бўлганлар. Кўп уламолар шикр содир бўлгандан кейинги биринси расул бўлганлар, дейдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat