Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳга оид

00:00 / 21.01.2012 | eski savollar | 2417
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 13-жузини о'қишим жараёнида менда бир савол савол пайдо бо'лди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 3 талоқдан соънг аёл турмушга чиқиб, соънг пушаймонланиб, жинсий алоқага унамай, хулуъни талаб қилиб ажрашса, 1-эрига қайта никоҳланиши мумкинми ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мумкин эмас. Ал-Фумайсаа ёки ар-Румайсаа розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига эрининг унга етиша олмаслигидан шикоят қилиб келди. Кўп ўтмасдан унинг эри келиб:«Ё Расулуллоҳ! У ёлғончи аёл! Унга етишади. Лекин, у(аёл) биринчи эрига қайтишни хоҳлайди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (аёлга):«Сенга, унинг асалини татимагунингча бундоқ қилиш мумкин эмас», – дедилар».Насаий ривоят қилган.Уч талоқдан кейин эрда хотинга нисбатан иддадан бош-қа ҳақ қолмайди. Аёл киши унга вақтинча ҳаром бўлади. Уни яна никоҳлаб олиши мумкин бўлмай қолади. Ушбу вақтинчалик ҳаромлик аёлнинг бошқа эрга тегиб, ундан ажраб, иддаси чиққандан кейин тугайди. Қачонки, иккинчи эрга тегиш абадий, табиий оила қуриш нияти ила бўлган бўлса. Бу маъно учта шарт билан юзага чиқади.1. Бошқа эрга тегиш никоҳланиш орқали бўлиши керак. Зино ёки бошқа йўл билан хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.2. Иккинчи никоҳ саҳиҳ никоҳ бўлиши шарт. Агар фосид никоҳ–шариат кўрсатмаларидан бирортасига хилоф равишда қилинган никоҳ бўлса, хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.3. Иккинчи эр билан тўлақонли жинсий алоқа бўлиб, лаззатланган бўлиши шарт. Бунга хилоф бўлса ҳам, биринчи эрига ҳалол бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat