Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатга тўсқинлик қилувчи инсон мусулмонми?

00:00 / 13.11.2007 | eski savollar | 811
Ассаламу алайкум, Шайх ҳазратлари.“Мусулмонликни даъво қилаётган одамни гуноҳи учун кофир демаймиз, агар мазкур гуноҳни ҳалол ҳисобламаса” деган мазмундаги қоидадан хабарим бор. Мен бу қоидани қуйидагича тушундим. Айтайлик, бирор одам намоз ўқимаса, лекин кейинчалик қариганимда ўқийман деб ният қилса уни кофир демаймиз. Чунки у фарзни тарк қиляпти, аммо инкор қилмаяпти. Мени бир савол қийнайди. Агар ўша одам атрофидаги бошқа одамларга ҳам намозни кейин қариганингда ўқийсан деб уларнинг ибодат қилишларига қаршилик кўрсатса у ҳақида нима деймиз? Хуллас, фарзни тарк қилувчи, лекин уни инкор қилмайдиган одам бошқаларниям фарзни инкор қилмаган ҳолда тарк этишга мажбур қилса у кофирми, мусулмонми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтаётган масала «Шарҳи талхийси ақийдатут тоҳавийя» китобида қуйидагича баён қилинган.«Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса. Иймон бўлса, гуноҳ уни қилган одамга зарар қилмайди», демаймиз». Шарҳ: Аҳли қибладан мурод, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирортасини инкор қилмаганлардир. Аҳли қибла, деб номланишларининг сабабларидан бири, қибла Байтул Мақдисдан Каъбага айлантирилганида яҳудий ва мунофиқлар қибла ҳақида таъна қила бошладилар. Аллоҳ бу ҳақда: «Одамлардан эси пастлари: «Уларни ўзлари бўлиб турган қиблаларидан нима ўгирди?» (Бақара: 142), дейдилар», оятини нозил қилди. Шундоқ қилиб, Аллоҳ таоло ¤з пайғамбарини ва мўминларни юзланишга амр қилган қиблани инкор қилиш яҳудий ва мунофиқларнинг аломати бўлиб қолди. Шунингдек, ўша қиблага юзланиш мўминларни танитадиган, уларни кофир ва мунофиқлардан ажратадиган аломатлардан бири бўлиб қолди. Муаллифнинг: Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз» дегани, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки гуноҳ туфайли кофир, деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир. Хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Магар ўша ишни ҳалол санаса кофир бўлади. Ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилса кофир бўлади. Ундоқ кишилардан куфрни мутлақо манфий қилиш - ғулув ва динни осон санашдир. Чунки мўмин-мусулмонман, деб юрганлар ичида яҳудий ва насоролардан ашадийроқ кофирлар бор. Шунингдек, гуноҳи кабира туфайли уларни кофирга чиқариш ҳам тўғри йўлдан чиқишдир.Гоҳида, мазкур ишларни қилиш улардан ҳаром қилинганларини ҳалол санаш ёки Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром санаш ёки уларни ҳақир санаш билан ҳақиқий куфр бўлиши ҳам мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat