Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли Фитрат Ҳақида

00:00 / 21.11.2008 | eski savollar | 2909
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ Шайҳ ҳазратлари.Мен бир сафар Ҳикматли Дунё дастурида Аҳли Фитратлар(Пайг'амбарлар рисолатлари етиб келмай туриб вафот этганлар) ҳақида савол- жавобни эшитиб қолдим.Ва уларни савол -жавоб қилинмасдан тупроққа айланиб кетилади деган уламолар фикри бор экан. Бу ерда Аҳли Фитрат деганда Ҳаёти давомида Аллоҳни бир деб о'тган(Аллоҳга бирор ширк келтирмай о'тган ),лекин рисолат етиб бормаган инсонлар тушуниладими ёки Пайг'амбаримиз(С.А.W) дунёга келмасдан туриб аввал вафот этиб кетган Насаро,Яҳудий,Мажусий ёки бошқалар ҳам Аҳли Фитрат ҳисобланадими?Ман А'роф сурасида қуйидаги сура оят тавсирларини ко'риб қолдим:7.172 . Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла. (Аллоҳ таоло Ўзига маълум бўлган бир пайтда, даври қиёматгача дунёга келадиган барча одамларни оталарининг сулбидан уруғликларни чиқариб олган ва ўша уруғликларга «Роббингиз эмасманми?!» деб савол берган. Мазкур илоҳий саволга ҳамма зурриётлар «Худди шундай», яъни, албатта, сен Роббимизсан, «гувоҳ бўлдик», деб жавоб беришган. Шунга биноан инсон уруғлик пайтида, яъни, она қорнига ўтганда ва инсон бўлиб яралганда, Аллоҳнинг Робб эканлигини эътироф этгувчи табиат соҳиби бўлади.)7.173 . Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми», демаслигингиз учун.Ҳолбуки, ҳамма асли Тавҳид табиат бо'либ дунёга келаркан унда Аҳли Фитрат бо'либ қиёматда узурли бо'ла олишадими? Илтимос Шу борада батафсил ма'лумот берсангиз.Чунки Пайг'амбаримиз(С.А.W) дунёга келмасларидан аввал,дунёни турли бурчакларидан қанча миллионлаб инсонлар бошқа динларда вафот топиб кетишган.Жавобингиз учун аввалдан ташаккур.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ислом даъвати етмаган кишилар эса «аҳли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар аҳли фитрат, деб номланадилар ва қиёматда бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.Ҳар бир шариат ва набийнинг даврида уларга эргашганлар мўъмин, қаршилар кофир ва даъват етмаганлар аҳли фитрат бўладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat