Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заиф ҳадислар тўғрисида савол

00:00 / 12.09.2008 | eski savollar | 1967
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Устоз, маълумки имом Буҳорий ва имом Муслимдан бошқаларни­ ҳадис тўпламлари­га заиф ҳадислар ҳам киритилган­. Менинг саволларим­:1. Ибодатга тегишли заиф ҳадисларга­ амал қилишни ҳукми қандай (сун­натми, мустаҳабми­, мубоҳми ёки макруҳми)?­ Масалан, намозда бир ҳаракат, зи­кр ёки дуо заиф ҳадис билан этиб келган бўлса уни ҳукми қандоқ бўлади?2. Заиф ҳадис орқали келган бирор бир дуо ёки зикрни қилиб юрса бўладими?3. Шариатда кўрсатилга­н бирон-бир жазо заиф ҳадис орқали келган бўлса уни бажариш керакми?Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масалада гапни кўпайтирмасдан мазҳаб мужтаҳидларининг истинбот қилган ҳукмларига амал қилаверган маъқул. Чунки, бир ҳадис ҳақида биров заиф деган фикрни билдирса, бошқаси ундай эмас дейиши ҳам мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat