Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ихтилоф

00:00 / 28.02.2012 | eski savollar | 690
Хурматли устоз. Мен ихтилофлар хакидаги китобингизни укиб чикиб саволлар тугилди. Ибн Умар РА ривоят килинади. "Расулуллох САВ айтилар: "Аллох ушбу умматни хеж качон залолатга жамъ килмас. Аллохнинг кули жамоат ила. Купчиликга эргашинг. Албатта, ким яккаланса, дузахга яккаланади". Хозирги кунда суннатга амал килиш умматларда жудаям заиф хусусан биз томонда. Мен Расулуллох САВ нинг суннатларига тула тукис амал килишга харакат киламан. Убайд ибни Холид РА дедилар. Мен Мадинаи мунавварада кетаётган эдим. Бирдан орка тарафимдан "Изорингни баландрок кутар, изор баландрок турса, эгаси таквога ва нажосатдан покликга якинрок булади ва узи куп кун яшар тез йиртилмас" деган овоз эштилди. Боксам, овоз килган зот Расулуллох САВ эканлар. Мен айтдим: Ё Расулуллох САВ бу изор узи бир кора ва йуллик чодар булса, бир нарсага арзимаса, бу билан нима такаббур булади ва бундай чодарни эхтиёт килинадими? Расулуллох САВ мархамат килдиларки: "Баландрок кутаришда бирон хикмат булмаган такдирда, сенга менга эргашиш мухаббати йукми?" Кейин мен курдим, Расулуллох САВнинг изорлари болдирларининг ярмида тухтаган экан. Хузайфа ибн Ямоний дедилар: Расулуллох САВ менинг болдиримни ё узларининг болдирини гуштини тутиб туриб дедиларки: "Изор бу ерга тутасин, унинг жойи шудир. Агар бунга каноат килинмаса, шундан бир оз тушсин. Агар бунгахам уналмаса, шуни билсинки, Лунгининг икки тупикка кадар тушмокка хакки йукдир".Мен шу хадисларга ва бошка хадисларга асосан суннатга мувофик сокол куйганман суннатга мувофик шим (изор)ни ошукдан тепада кияман ва хоказо. Табиийки бу амалларни килсам хаммадан ажралиб коламан. Бир бродарим купчиликга эргашгин, хак купчиликда, бу килигинг нотугри деб сизнинг ихтилофлар хакидиги китобингизни курсатди. Мен осилтириб юрганлар билан ихтилофим йук манманлик булмаса булди. Бу китобингизни укиган бродарларимиз кибрсиз булмаса булар экан хак купликда экан деб суннатга амл килишдан кайтмокда. Суннатга амал килишга дават килсак купчиликдан ажралиб коламиз деб амал килишмаяпти. Купчилик суннатга амал килмаса биз хам уларга эргашишимиз керакму, ё ёлгиз булсагхам амалда бардавом булайликму? Илтимос устоз узингиз бизга йул курсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз ўзингиз билганга амал қилинг. Бошқаларга осилманг. Сиз айтган масалаларда бошқа ҳадислар ғам бор. Уларнинг ҳаммасини пухта ўрганган мужтаҳид уламоларнинг айтганларини мен жамлаб ёзганман. Гап сиз айтгандек, эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat