Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда-э-Тилаwат оятлари

00:00 / 02.04.2012 | eski savollar | 443
Ассаламу алайкум ҳурматли Устоз, Қуръандаги Сажда-э-Тилаwат оятлари ҳақида саволимга жавоб қидириб топа олмасдан сизни безовта қилмоқда, қимматли вақтингиз учун минг бор раҳмат. Бир ерда Сажда-э-Тилаwат ҳақида маълумот берила туриб қуйидагилар қайд этилган экан:Шафи мазҳабида Ал-Ҳажж сурасининг ҳам 18 инчи ҳам 77 нчи оятлари Сажда-э-Тилаwат оятлари деб қабул қилинган экан, биз Ҳанафи мазҳабидагиларда эса фақат 18 чи оят Сажда-э-Тилаwат оятидир.Ҳудди шундай, Ҳанафи мазҳабида Сод сурасининг 24 инчи ояти Сажда-э-Тилаwат оятидир, лекин Шафи мазҳабида эса бу оят Сажда-э-Тилаwат ояти эмас. Саволим, юқоридаги маълумот тоъгрими? Агар тоъғри боълса бундай ҳолат содир болишига сабаб боълган иккала томоннинг далиллари ҳақида ма'лумот берсангиз. Олдиндан Катта раҳмат, Унинг Узи сиз ва яқинларингизга бу дунё да ҳам оҳиратда ҳам кифоя қилсинАссаламу алайкум

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Ушбу саволга аллома Алоуддин Косонийнинг «Бадоиъус-саноиъ» китобидан жавоб беришга ижозат бергайсиз:«Уламолар сажда оятлари борасида учта ўринда ихтилоф қилганлар:Биринчиси: Ҳаж сурасида бизнинг наздимизда битта сажда бор, Шофеъийнинг наздалрида эса иккита сажда бор. Уларнинг бири Аллоҳ таолонинг «اركعوا واسجدوا» сўзидадир. У киши Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни ҳужжат қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Ҳаж сурасида иккита сажда борми?», деб сўралди. У зот: «Ҳа», дедилар ёки «Ҳаж сураси иккита сажда билан устун қилинди. Ким уларда сажда қилмаса, уларни ўқимасин», дедилар». Шунингдек, Умар, Алий, Ибн Умар ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумдан ҳам «Ҳаж сураси иккита сажда билан устун қилинди» деганлари ривоят қилинган.Бизнинг далилимиз эса қуйидагича: Убай розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган сажда оятларини санаб туриб, Ҳаж сурасида битта сажда санаган. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумнинг ҳам «Ҳаждаги тиловат саждаси биринчиси, иккинчиси намознинг саждасидир», деганлари ривоят қилинган. Мана шу мазкур ҳадиснинг таъвилидир. Чунки сажда қачон рукуъ билан бирга келса, намознинг саждасини ифодалайди.Иккинчиси: Сод сурасида бизнинг наздимизда тиловат саждаси бор, Шофеъийнинг наздида у шукр саждасидир. Бу ердаги хилофнинг натижаси шуки, агар киши мазкур оятни намозда ўқиса, бизнинг наздимизда сажда қилади, Шофеъийга кўра, сажда қилмайди. У киши қуйидаги ривоятни далил қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинадики, у зот Соддаги саждани ўқидилар ва сажда қилдилар, сўнгра: «Довуд ўшанда тавба қилиб сажда қилган эди, биз эса шукр учун сажда қиламиз», дедилар». Шунингдек, Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб Сод сурасини ўқидилар-да, тушиб сажда қилдилар, одамлар ҳам у зот билан бирга сажда қилишди. Кейинги жумъа бўлганда уни яна ўқидилар. Одамлар саждага қўзғалдилар. У зот тушиб, сажда қилдилар, одамлар ҳам бирга сажда қилишди. У зот: «Мен сажда қилмоқчи эмасдим, чунки у бир пайғамбарнинг тавбасидир. Мен сизларнинг саждага қўзғалганингизни кўрганим учун сажда қилдим», дедилар.Биздининг далилимиз қуйидагича: Усмон розияллоҳу анҳу намозда Сод сурасини ўқиган, одамлар у билан бирга сажда қилишган. Бу ҳодиса саҳоба розияллоҳу анҳум ҳузурида, улар бор вақтда бўлган, алардан бирортаси буни инкор қилмаган. Агар вожиб бўлмаганида, уни намозда қилиш жоиз бўлмас эди. Шунингдек, ривоят қилинадики, саҳобалардан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен туш кўрибман,Сод сурасини ёзаётган эканман. Сажда ўринга келганда давоту қалам сажда қилди», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга давоту қаламдан кўра биз ҳақлимиз», дедилар. кейин амр қилган эдилар, ўша ўтиришларида мазкур оятларни кимдир тиловат қилди, у зот асҳоблари билан бирга сажда қилдилар». (иқтибос тугади).Кўриниб турибдики, бу фиқҳий ижтиҳод асосидаги масала бўлиб, уламоларимиз ўзларига етган ва ўзлари кучли деб билган далилларга асосланганлар. Бизларнинг вазифамиз уларга эргашишдир. Айрим ҳанафий уламолар Ҳаждаги иккинчи сажада оятида сажда вожиб бўлмаса-да, сажда қилса зарари йўқ, деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat