Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ Қуръонда “У” дейди, “Мен” дейди...

00:00 / 14.01.2008 | eski savollar | 532
Ассалому алайкум ҳурматли устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Аллоҳ дин йўлида қилаётган хизматларингиз учун Ўзи мукофотласин. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мани қийнаётган бир саволим бор эди. Билишимча Қуръони Карим Жаброил алайҳиссаломнинг Аллоҳдан олган сўзларидир. Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида, ҳусусан Алақ сурасининг 1-2 оятларида: "Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни Алақдан яратди. дейилган. Бу оятларда У инсонни Алақдан яратди дейилган. У яъни Аллоҳ бошқа баъзи оятларда эса, ҳусусан Бақара сурасиниг 186-оятида: "Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан" дейилган. Алақ сурасининг 1-2 оятида У яъни Аллоҳ сўзи ишлатилмоқда. Бақара сурасининг 186-оятида Мен калимаси ишлатилган. Қандоқ тушунсам тўғри бўлади? Агар саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи ва ҳарфи Аллоҳдан. Аллоҳ нима қилишини Ўзи билади. Банда унга таслим бўлишдан бошқага ярамайди. Жумладан, нима учун Аллоҳнинг гапи банданикига ўхшамаяпти деб ҳам бўлмайди. Аллоҳ истаса, «Мен» дейди, истаса «Биз» дейди, истаса «У» дейди Ўзи билади. Сиздан ёки мендан сўрамайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat