Ассалому алайкум! Савол-жавобларни ўқиб, илмимиз ошяпти. Мен яқинда устоз Фозил қорининг бир маьрузасида "Ола намоз, бало намоз" деганларини эшитиб, тушкунликка тушиб қолдим. Намозларимни қолдирмасликка ҳаракат қиламан, иложи борича. Энди умумий савол берсам: Умуман бенамоз одамдан кўра, бир намоз ўқиб, бир ташлаб қўйган одамни иши дурустроқ эмасми? (Ўзим ҳақимда эмас, агар қазо қилиб қўйсам, дафтарга ёзиб бораман, кейин ўқиб оламан).
– Ва алайкум ассалом! Ўқиганидан қиёматда сўралмайди, ўқимаганига азоб бўлади. Валлоҳу аълам!