Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Юнус" сураси

00:00 / 27.06.2012 | eski savollar | 488
Ассалому алайкум!Ҳурматли устоз сизга бир саволим бор эди.Савол: Шайх Абдулазиз Мансурнинг 2009 йилдаги Қур'они Каримнинг таржималаридаАллоҳ таоло Қур'они Каримнинг "ЙУНУС" сурасининг 96 оятида "Албатта, (тақдирларида) Аллоҳнинг ("кофир бо'лурлар" деган) со'зи муқаррар бо'лганлар имон келтирмагайлар" деб ёзилган экан.Шу суранинг тавсирига ко'ра Аллоҳ кимнинг тақдирига кофир бо'лади деб ёзган бо'лса у мусулмон бо'ла олмайдими ёки кимнинг тақдирига до'ззахий деб ёзга бо'лса у жаннатга кира олмайдими?Саволдаги хато ва камчиликлар учун узур со'райман.Аллоҳ сиз ва бизндан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволни ўша таржима эгасига берсангиз яхши бўлар эди.- Мен мазкур оятни “Тафсири Ҳилол”да қуйидагича таржима ва тафсир қилганман.96. Албатта, Роббингнинг калималари зиммасига вожиб бўлганлар иймонга келмаслар.97. Агар уларга ҳамма оят-мўъжизалар келса ҳам, то аламли азобни кўрмагунларича.Баъзи одамлар, ҳидоятга юриш ниятлари йўқлиги туфайли, шунча вақтдан буён Исломга даъват қилинсалар-да, борган сари куфрда ашаддийлашиб кетмоқдалар. Табиатлари ва ниятлари бузуқлиги сабабли, уларнинг зиммасига охирги дамгача иймонга келмасликлари ҳақида Аллоҳнинг калимаси ҳақ бўлиб қолди. Уларнинг мўмин бўлмасликларига Аллоҳдан лафз кетди. Яъни Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум бўлган яна бир ҳақиқатни – табиатлари бузуқ баъзи кимсаларнинг оқибатини бандаларига билдириш учун Ўз Китобига битиб қўйди. Улар ҳам ҳозиргина қиссаси ўтган Фиръавнга ўхшаб, аламли азобни кўрмагунларича, иймонга келмайдилар. Аламли азобни кўрганларида, ўлим олдида келтирган иймонларидан эса наф бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat