Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва нафл намозлари

00:00 / 13.07.2012 | eski savollar | 2156
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу а'ла росулиллаҳ! Ассаламу алайкум в.р.в.б! Муҳтарам шайх хазратлари, аввалам бор сизни кириб келаётган Ромазон ойи билан муборакбот этаман. Қолаверса биз муридларга динимизни соф ҳолида мукаммал о'рганиб унга амал қилишимизда, о'з илмингиз ва саййи ҳаракатларингиз билан сабабчи бо'лаётганингиз учун, Аллоҳ с.в.тдан сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва энг муҳими охиратда чэксиз ажру мукофатлар билан мукофатлашини со'раб қоламан! О'рни келганда, сиз муҳтарамларига шахсан о'з номимдан самимий ташаккурларимни изҳор этиб о'тмоқчиман! Устоз! Сиздан Аллоҳ азза ва жалланинг о'зи рози бо'лсин, амийн! Ана энди рухсатингиз билан сизга бермоқчи болган саволим билан таништирсам: мен, "РУҲИЙ ТАРБИЙА" китобингизни "поклик" жузини о'қиш асносида нафл намозлари, қиёмуллайл ҳақида келган ҳадислар билан танишиб анча та'сирландим, қалбимда ушбу ибодатларни бажаришга бо'лган иштиёқим янада ошди, лекин мени бир савол иккилантириб қо'йди, я'ни мен шу пайтгача ко'плаб фарз намозларини қазо қилиб қо'йганман, қанчалигини аниқ билмайман. Билишимча бандани бо'йнида қазо намозлари бо'ла туриб нафл намозларини о'қиши жоиз эмас. Бу холатда мен қандай ё'л тутганим ма'қул. Ҳам қазо, ҳам нафл намозларини бир пайтда имкониятимга қараб о'қиб юраверсам ҳам бо'лаверадими? Ахир қандай қилиб қачон қазоларимни о'рни то'лганини билиб оламан, неча йилги намозларни қолдирганимни аниқ билмасам?...саволим ноо'рин бо'лса, мени ма'зур тутинг, жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!!!...субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду алла илаҳа илла ант, астаг'фирука ва атубу илайк!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қазо намозларни аниқ билиш шарт эмас, тахмин билан чамаласа ҳам бўлади. Қазо билан бирга нафлни ҳам ўқиб борса бўлади, деган уламолар ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat