Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

латарея

00:00 / 26.07.2012 | eski savollar | 2966
Ассалому алекум мен озим ҳорижда истиқомат қиламан уй бекасиман фарзантларим ҳали ёш саволим шуки мени ота- онамни бойнида котта қаризлиги бор лекин қаризни беришга иложилиги ёқ улани кориб рахмим келиб сиқилиб кетаман ошанга мен ҳар фариз намоздан кегин дуо қилиб ОЛЛОҲТАН гойибингдан бер ота-онам учун деман кегин бориб латарей оламан зора чқиб қоса деб.Эримга келин ёрдам берилик десам ёқ бу қиз болани вазифасимас дедила.Тогри вазифам эмас лекин менда имконият бор ота онамдан кора ишлаб топиб берсам болади лекин эрим бунга рухсат бермаяптила фақат ОЛЛОҲТАН дуо қилиб сораб илтижо қивоман.бошқа имкониятим ёқ лекин жуда ҳам ёрдам бергим кевоти ота-онамга қизлиги болсам ҳам сиздан илтимос дуо қилин ота онам қаризларидан қутилишига.РАХМАТ КАТТАКОН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло ота-онангизнинг қарзларини узишларида ёрдамчи бўлсин.- «Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси!Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси!Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ!Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин, дедилар».Ушбу учтани Муслим ва Термизий ривоят қилишган.Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинади. ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИБир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим берган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва иғнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».Термизий ривоят қилган.Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:«Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?» дедилар.«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.«Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».Абу Довуд ривоят қилган.Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat