Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласи

00:00 / 26.07.2012 | eski savollar | 2644
Ассалому алейкум ҳурматли Шайкҳ.Биз 3 йилдан ортиқ бирга турмуш қурамиз. 2 та фарзандимиз бор. Эрим билан тез тез талашиб турамиз кеч уйга келиши туфайли (тонгда уйга келадиган одати бор). Чэт элда бо'лганимиз сабабли, бу эрим учун одатий ҳол тонггача до'стлари билан тунгги клубларда юриш. Мени эса тонггача шайтон васвасага солади. Бир кун шу сабабли урушиб қолдик, жаҳл устида "уч талогҳинимас етти талогҳини бердим" дедилар қайнонамга менинг олдимда, 6 ойлик ҳомилам бор эди. Қайнонами уйида турардик, ҳама кҳабардор бо'лди, кейин со'раб суриштириб масжид имомидан(араб миллатига мансуб), о'зимиз никоҳ о'қиттирдик. Эрим товба қилиб мени уйига олиб борди, гарчи қайнонам билан қайнотам рози бо'лишмасада. Улар талоқдан кейин никоҳ қайта тикланмайди деб о'йлашади. Шунга қарамасдан бирга яшадик, бир биримизни севамиз. о'тган йили мен О'збекистонга кетишимдан бир кун олдин яна тортишиб қолдик, эрим яна талоқсан дедилар, эртасига эр кҳотинлигимизни давом эттирдик ҳич нарса бо'лмагандей, мени о'злари кузатиб қо'йдилар. Мен шу билан учиб кеттим, О'збекистонга боргач 2 ойли ҳомилам борлигини билдим, 1 ойидан кейин эрим ҳам келдилар, ва яна бирга яшадик, иккинчи талоқни ҳалигача ҳич ким билмайди. Қайнонам ҳалигачам никоҳимизи тан олмаганлар, ҳар доим эримга "ҳаётинг мусулмончиликда куйган" деб асабларига тегадилар, шу сабабли доим шубҳадалар, турмушимизга бепрво бо'либ қолганлар. Бизни ташлаб кетишга ко'злари қиймайди. Илтимос ё'л ко'рсатинг. иккала ҳолатда ҳам ҳомилам бор бо'лган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳомиладор аёлни талоқ қилса, талоқ тушади. Сизлар диний идорага мурожаат қилинглар. Улар иккингиздан барча нарсаларни батафсил сўраб, кейин жавоб беришади. Ҳозирча сиз ёзган мактубга қараганда, араб одам етти талоқдан кейин қандай яраштирганини билиш керак. Агар у буни бир талоқ ҳисоблаган бўлса, кейингиси билан икки талоқ бўлади. Хуллас, диний идорага учранглар. Бу каби масалаларни улар ҳал қилишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat