Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ортиқча сув жавоби.

00:00 / 02.10.2012 | eski savollar | 897
Ассаламу Алайкум Шайх Ҳазратлари! Бу саволни беришим балки ното'г'ридир, лекин бу орқали бир намозхон до'стимизни дилини ог'ритиб қо'йишимиз мумкин.Вилоятдан келиб Тошкентда о'қиймиз.Мана Тошкентга келганимизга 4 йил бо'лди. Алҳамдулиллаҳ ҳаммамиз намозни қо'лдан келганича о'қиймиз. Намозхон талабалар бир квартирада алоҳида турамиз. Балки бу г'ийбатдир Лекин бир курсдошимизга ҳеч тушинтириб бо'лмаяпт.У таҳорат олиш учун ваннахонага кириб сувни жумрагини боригача очиб қо'йиб 10-15 дақиқа о'зича покланишга қайта-қайта таҳорат олишга уриниб чиқиб бироздан кейин таҳорати синмаса ҳам яна кириб шунча сувни увол қилиб чиқади.Биз унга бу иш ното'г'лигини айтсак, У мени ишимга аралашманглар дейди. 4 йилдан бери гапиравириб чарчадик.Ҳатто ог'заки урушишгача бордик.Энди г'усл қилишини айтмасам ҳам бо'лаверади.Базан таҳоратҳона квартирада битталиги учун ундан кейин таҳорат қилмоқчи бо'лган курсдошимиз анча кутиб қолади ва гапирса У парво ҳам қилмайди.Бизни о'йлантирган нарса У исроф қилган сувларни жавобини о'зи берадими ёки биз бирор чора ко'рмаганимиз учун биз ҳам жавоб берамизми? Бир кунлик таҳоратини о'зи учун ишлатаётган ва исроф қилаётган суви жуда ко'п, У билан яшаётган одамни виждони қийналиб кетади чунки у сувни миқдори жуда ко'п.Бир томондан Уни квартирадан чиқариб юборсак бир намоз до'стимиз бенамозлар ичида тушиб қолиб қийналишини о'йлайман, иккинчи томондан бу миқдордаги исроф бо'лаётган ҳар кунлик сувни жавобини биз ҳам бермасмиканмиз деп қо'рқаман.Унга барча тушинтиришлар ва маслаҳат бефойда буни ко'п тушунтирилган докторга боришни ҳам айтганмиз лекин У мен ҳеч қанақа касал эмасман дейди.Агар уни квартирадан чиқиб кет десак дили ог'риши аниқ.Бундай вазиятда яқин намозхон до'стга қандай муомила қилинади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ Аълам, у киши поклик васвасасига йўлиққан бўлиши керак. Баъзи кишилар шундай бўлишади. Улар аввал ўзлари хатоларини тушуниб етишлари керак ва уни тузатишга ҳаракат қилишлари лозим. Афтидан сизларнинг соҳибларингиз ҳолати васваса эканини тушунмайди ва бу хасталигини ўзига фахр деб билади. Аллоҳ таоло ўзи ўнгламаса осон эмас. Сизлар ўз бурчларингизни адо қилибсизлар. У кишининг йўл қўяётган исрофларига жавобгар бўлмайсизлар. Жонкуярликларингиз учун ташаккур!

Топ рейтинг www.uz Openstat