Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳалол луқма

00:00 / 02.10.2012 | eski savollar | 3219
Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ жаноблари.Биз ҳозирЖанубий Кореядамиз.купгина юртдошларимиз орасида луқма ҳақида тушунмовчиликлар булиб туради.Сизга бермоқчи булган саволим бу эрда денгиз жониворларидан таомлар пиширилади.Биз уларни фақатгина балиқдан булганини истемол қиламиз.Денгиз жониворларини қайсинисини эб буладию қайсинисини эб булмайди.Илтимос шу масалани ойдинлаштириб беринг.Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳанафий мазҳаби уламолари сув ҳайвонларига тегишли масалада жумҳурга хилоф қилганлар. Улар, балиқдан бошқа сув ҳайвони ҳалол эмас, деганлар. Чунки, дейдилар улар, сув ҳайвонларини ўзи ўлганидан кейин истеъмол қилинади. Ўлимтик эса, ҳаромдир. Балиққа келсак, унинг ўлимтик бўлса ҳам ҳалоллиги ҳадисда келган.Умуман, сув ҳайвонлари ҳалоллиги ҳақида ҳар хил далиллар борлиги учун уламоларимиз кенг ижтиҳод қилганлар. Ўша кенг ижтиҳоднинг бир томонини Ҳанафийларнинг ижтиҳоди ташкил этса, иккинчи томонини, сув ҳайвонларининг ҳаммаси, ҳар бир ҳолда, ҳаттоки сув ичида ўлса ҳам ҳалол, деганларнинг ижтиҳоди ташкил этади.

Топ рейтинг www.uz Openstat