Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

васатия

00:00 / 06.04.2008 | eski savollar | 977
Ассаламу аълайкум Шайх Жаноблари!музтарлик гунохни кутаради деган коидани мисол келтириб тушунтириб берсангиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллахир рохманир рохийм Алхамду лиллахи роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала хойри холкихи Мухаммадин ва аъла олихи ва асхобихи ажмаъийн. Амма баъду: Ассаламу алайкум Шайх хазратлари ! Сог-саломат юрибсизми, ишларингиз яхшими? Савол беришдан аваал бир канча фикрларимни айтишга ижозат этгайсиз.Хадисларда келган нарсалар фарз, вожиб ва бошка нарсаларга булинишини биламиз. Баъзи бир инсонлар бирон-бир амалнинг одобларини бажараман деб,суннатини тарк этиб куйишади еки суннат амалини бажараман деб,фарз амалини тарк этиб куйишади. Шу сабабали мен кайси амал кандай хукмда укиб урганишга харакат киламан. Лекин баъзида шароит умуман бошкача булади. Мисол учун: Баъзида бомдод намозига эхтилом булган холатда кечрок уйгонаман, таквим буйича куеш кутарилишига 20-25 минут колган булади. Лекин агар гусл киладиган булсам, оз вакт колганлиги учун гуслнинг фарзларини тулик бажара олмаслигим мумкин еки гусл килгунимча бомдод вакти утиб кетиши эхтимоли бор. Ушбу ва шунга ухшаш холатларда яъни икки фарз , икки суннат аммаларини адо этиш кераклиги булагн вактларда кандай йул тутиш керак ? ( 1-савол)- Уламолар жумҳури бундай пайтда ғусл қилиш кераклигини таъкидлаганлар, агар вақт чиқиб кетадиган бўлса ҳам. Баъзилар таяммум қилиб намозни ўқиб олади. Кейин қайта ўқийди деганлар. Юкоридаги масалага ухшаш яна бир масалани сураб утсам. Онам менга бир ишни килишни буюрдилар, лекин бундан олдин мен дустим билан учрашишга ваъда берган эдим. Икки ишдан бирини танлашга тугри келди. Шариат хукми буйича бу холатда нима килиш керак ? ( 2-савол)- Онага тушунтириб изн сўраш керак. Кўнмасалар, онанинг айтганини қилиб, дўстга узр айтиш керак бўлади. " Васатия - хает йули " номли китобингизда шариатдаги васатийлик тимсоли сифатида катта мужтахид уламолар томонидан фикхнинг кичик шуъбаларида ишлатиш учун жорий килган коидаларнинг баъзилари келтирилган. 1. Машаккат енгилликни жалб килади. 2. Зарур нарсалар ман килинган нарсаларни мубох килади. 3. Икки зарадан енгилини килинади. 4. Музтаррлик гунохни кутаради. 5. Умумий зарани йукотиш учун хусусий зарарни раво курилад. 6. Зарарни кайтариш фойдани жалб килишдан афзалдир. Ушбу коидаларни мисолллар оркали тушунтириб берсангиз ? Китобингизда келтирилмаган бошка коидалар хакида маълумот берсангиз ! ( 3 - савол )- Бу гаплар алоҳида тайёргаргикни талаб қиладиган илмий гаплардир. Уни ёзилгани билан тушуниш ҳам керак. Аллоҳ имкон берса, бу борада алоҳида китоб ёзиш нияти бор. Дуо қилиб туринглар. Ўшанда фиқҳий қоидалар билан яқиндан танишиш имколнимиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat