Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг фарзандига шарти

12:31 / 25.03.2021 | Alisher | 1798

Ассалому алайкум! Менинг отам менга агар улғайганингда келажакда бирорта давлатга посол бўлмасанг ман сандан рози эмасман дедилар, лекин мани қизиқишим умуман бошқа касбда, энди мен учун посол бўлиш шартми? Ман учун Аллоҳнинг розилиги албатта биринчи ўринда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. бири Сиз инсониятга, хусусан мусулмонларга икки дунёсига фойда берадиган илмни ўрганишингиз, бу борада ниятни тўғрилаб олишингиз айни савоб ва ибодат ҳисобланади. Дунёвий илмларни чўққисига чиқиш ҳам охир оқибат Аллоҳнинг маърифатига олиб боради. Дунёни ва ҳолатни теран англашга чақиради. Иқтисодда сармоя ва ресурсни тақсимлаш деган муҳим боб бор. Инсоннинг сармоя ва ресурси умри ва унинг истеъдоди бўлади. Шуни тўғри тақсимласангиз дунёда ҳам муваффақиятга эришасиз охиратда ҳам нажот топасиз. Баъзи бир одамлар жуда кўп китоб ўқишни ёқтиришади. Бу яхши ҳислат, аммо ўша китоб ўқишда дини ёки дунёсига фойда келтирадиганлари бор, китоб ўқишга чанқоқлик, очлик деган нарсани қондириш учун ҳам китоб ўқиш бор. Унда одамлар дунё ва охиратига фойдаси бўлмаган фантастик, хаёлий ишқ муҳаббатга тегишли китобларга вақт сарфлашади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat