Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни ўзим ёд олсам жоиз бўладими?

00:00 / 18.04.2008 | eski savollar | 606
Ассалому алайкум! ҳурматли Устоз.Мен Қуръон дарсимни бир узтозимга топширар эдим. Лекин ҳозир улар баъзи сабабларга кўра Қозоғистонга кетиб қолдилар. Ҳозир мен дарсимни ўзим ёдлаб юрибман. Мақтанмайману лекин тажвид қоидаларни яхши биламан. Устозим ҳам сиз доим дарсни яхши топширасиз дер эдилар. Аммо ҳозир улар йўқлар. Яқин атрофдан эса бошқа устоз топишни имкони бўлмаяпти. Шунга ҳозир дарсларни ўзим ёдлаб юраман. Қандай ёдлашимни сизга айтаман. Мен бир бетни ёдламоқчи бўлсам, уни яхшилаб саноғига етказаман. Кейин уни компютеримдаги қориларни қироатига солиштираман. Хатоси йўқлигига амин бўлганимдан кейин уни намозда ўқийман. Агар намозда тутулмай адашмай аниқ ўқий олсам дарсни узтозга топширдим деб ҳисоблайман. Агар адашиб қолсам дарсни яна пишитаман ва адашмайдиган ҳолатга келгунича пишитаман ва бу дарсим намозда бемалол ўқий оладиган ҳолатга келади. Ҳатто жамоатларда ўқиганимда ҳам адашмай ўқий оламан. Шунинг учун сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Мени ҳозир устоз топишга имконим йўқ. Агар мен Қуръонни, юқоридаги усуллар билан ёд олаверсам жоиз бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Устоз топишга ҳаракатни тўхтатмаслик шарти билан жоиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat