Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яра ёрилиб кетиш ҳавфи бўлса...

00:00 / 22.02.2007 | eski savollar | 4659

Ассалому алакум шайх хазратлари!. Сиздан сўрамўқчи бўлган бир нечта мен учун жуда муҳим бўлган саволларим бор эди. Мени баданимда ҳусун бузарга ўхшаган тошмалар бор ва улар тез-тез ёрилиб ичидан қон, йиринг ёки шунга ўхҳшаган таҳоратни кетгазувчи нарсалар чиқиб туради ва кийимимни бенамоз қилади. сизга саволларим: 1. Ғусил ёки тахорат қилишимдан олдин ёки қилаётган пайитимда баданимдаги тошма ёрилиб ичидан қон ёки йиринга ўхшан тахоратни синдирувчи нарсалар чиқса шу каби холатларда нима қилишим керак? бирор юмуш билан шошилиб турган бўлсамчи? 2. Намоз ўқиш уучун масжидга борганимда ёки уйимдан бошқа жойда бўлганимда шу каби холатлар бўса нима қилишим керак? 3. Умуман бундай касалликлар учун узурли холатлар борми? ёки қандай вазиятда бўлсаҳам кийимнинг ёки баданнинг қон тегкан жойни ювиб тозалаб, тахоратни янгилаб, кегин намоз ўқишим керакми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Қон, потос ёки йиринг яранинг бирор еридан чиқиб бошқа жойга оқса, таҳорат кетади. Агар улар чиққан ерида бошқа жойга оқмай тўхтаб қолса таҳорат кетмайди. Қон бурундан оққанда ҳам таҳорат кетади.
Бир нуқта, икки нуқта билан таҳорат кетмайди.
Имом Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Бир қатра, икки қатра қондан таҳорат қилиш йўқ. Илло оққан қон бўлса бор», дейилган. Тишланганда қолган қон изи ёки мисвокдан кейин қолган қон изи ҳам таҳоратни кетказмайди. Шунингдек кўз, қулоқ, эмчак ва киндик ичидаги ярадан ўша аъзоларнинг бошқа тарафига қон оқса ҳам таҳорат кетмайди. Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарса нажас бўлмаса таҳорат кетмайди. Мисол учун кўз ёши, туфутки, мишқи, сўлак, терга ўхшаш нарсалар таҳоратни кетказмайди. Бошқа ҳолатларда таҳорат қилишга тўғри келади.
Сиз узр соҳиблари тўғрисидаги мақолани топиб ўқинг. Унга ҳолатингиз тшғри келса ўшани қиласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat