Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

икки қоида

00:00 / 14.12.2012 | eski savollar | 663
Ассалому алайкум устоз.Шариатдаги улуг' қоида бу шубҳа ҳукмга асос бо'лмаслиги.Масалан хадисда келгани ел чиққанга,я'ни таҳорати синганига шубҳаланса,таҳоратли бо'либ қолаверади.Агар елни ҳидини ёки овозини эшитса бу энди бошқа гап.Ёки шубҳа билан намоз,ро'за,ҳаж каби ибодатларни бузилди деб ҳисобласа ҳам,бу ибодатлардан чиқмайди,уларни бузмайди,чунки шубҳага асосланиб ибодатларни бузуб бо'лмайди.Бу гап шариат ва муомилотдаги барча нарсаларга тегишли.Масалан қози шубҳа билан ҳукм чиқара олмайди.Локин Пайг'амбар алайҳис-саломдан "Ал-ҳалолу баййин вал ҳарому баййин,ва байна золика умурун муштабиҳот" деган саҳиҳ ҳадис ҳам келган.Я'ни бунда ҳалол ҳам аниқ,ҳаром ҳам аниқ,лекин уларни о'ртасида шубҳали нарсалар борлиги,ким энди бу шубҳали нарсадан узоқ бо'лса,динини саломат сақлашлиги айтилган.Шунга биноан ба'зилар масалан бу таом ёки бошқа нарса аниқ ҳалол эмас,балки буни ҳалоллигида шубҳа бор деб ундан чэтланадилар,я'ни тақво қиладилар.Бу ҳадислардан келиб чиқувчи икки қоида бир-бирига зид эмасми?Ташаккур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Зид эмас. Шубҳа бошқа нарса, икки аниқ нарса орасидаги ноаниқ нарса бошқа.

Топ рейтинг www.uz Openstat