Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир неча йил олдин...

00:00 / 14.12.2012 | eski savollar | 2422

Ассалому алайкум.Сизга бир неча йил аввал қуйидаги саволни бериб,жавобингизни ҳам олган эдим.САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, фазилатли Шайх.1. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи васалламдан «Ан-Нил вал Фурот ва Сайҳун ва Жайҳун наҳрим мин анҳарил жаннат» деган ҳадиси шариф келган деб эшитиб қолдим. Шундан келиб чиққан ҳолда Нил дарёси Мисрдан оқиб ўтади, Фурот(Тигр) Ироқдан, Сайхун ва Жайҳун эса Амударё ва Сирдарёларнинг қадимги номлари. Бу охирда зикр қилинган икки дарё Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтади. Демак бу дарё атрофидаги ҳудудлар жаннатий жойлар экан-да, шу фикрларим тўғрими?2.Пайғамбари Худо алайҳиссаломнинг ҳадисларини «жавомиъулкалим» дейишади. Бу сўз ҳадиси шарифда ҳам келган. Бу сўзнинг шарҳи қандай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Дарёлар ҳақидаги фикрингиз каби нотўғри фикр дунёда кам бўлади. Умуман, оз бўлса ҳам китоб ўқиб турсангиз, зарар қилмайди.Мен бу каби нарсаларни тушуниш йўлларини «Ҳадис ва Ҳаёт» деб номланган силсиланинг биринчи китобида баён қилганман. Уни кўпчилик ўқиб англаб бўлди. Сиз бўлсангиз уни савол қилиб кўтариб юрибсиз.Ҳар бир тилда ўзига яраша киноя, қочирим, ўхшатиш каби услублар ишлатилади. Араб тилида бу нарсалар жуда ривожланган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари араб тилининг энг эқори чўққисида бўлгани учун мазкур нарсалар ҳам керагича у зотнинг сўзларига кирган. Бу араб тилида «мажоз» дейилади. Баъзи ҳадисларни тушуниш учун мажоздан ҳақиқатни ажрата билиш лозим бўлади.Ҳамаср уламоларимиздан бирлари ҳадисдаги мажозни тушунмаслик оқибатини англатиш учун қуйидаги ҳодисани келтирадилар:«Араб оламида кўзга кўринган замонавий қонуншунос «Саҳиҳ Бухорий» китобини сотиб олибди. Сўнг варақлаб «Нилу Фурот, Сайҳун ва Жайҳун ҳаммаси жаннат дарёларидир» деган ҳадисни ўқибди. Ҳайрон бўлибди. Мазкур дарёларнинг оқиб чиқадиган жойи маълум. Ҳаммаси ҳам жаннат эмас, оддий ердан оқиб чиқади. Бухорийнинг китобида ҳам бўлмаган нарсалар ёзилаверар экан, деб ундан юз ўгирибди.Бу ҳодисага таълиқ қилиб муҳтарам олимимиз қуйидагиларни айтадилар:«Агар ўша қонуншунос бир оз тавозуъ қилганида, чуқурроқ фикрлаганида эди, Бухорийнинг шарҳларидан бирортасини ўқиб кўрар ёки бирор ҳақиқий олим кишидан сўрар эди. Ана шунда унга ҳадисдаги ҳақиқат ойдак равшан бўлар эди.Мен ушбу ҳадис маъноси ҳақида Ислом маданияти имомларидан бирининг шарҳини келтириш билангина кифояланмоқчиман. У киши Имом Ибн Ҳазмдирлар. Ибн Ҳазмни танлашимнинг сабаби у киши машҳур зоҳирий фақиҳ, ҳадисларнинг сабаб ва муносабатларига қарамасдан зоҳирини ҳарф-ма-ҳарф ушлайдиган олимдир. Шу билан бирга у киши араб тилида мажоз ва ҳақиқат борлигини билувчи кишидир.Ибн Ҳазм мазкур ҳадис тўғрисида қу-йидагиларни ёзади:«Саҳиҳ ҳадисларда келишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нилу Фурот ва Сайхуну Жайҳун ҳаммаси жаннат дарёларидандир», ҳамда «Менинг уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ (равза) бор», деганлар.Бу икки ҳадис баъзи жоҳиллар гумон қилганидек, равза жаннатдан кесиб олинганини ёки мазкур дарёлар жаннатдан оқиб чиққанини билдирмайди.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи шарифлари жаннатдан бўлишлиги, ўша ернинг фазлига далолат қилади. Мазкур дарёлар эса баракали бўлганлиги учун жаннат дарёлари, деб номлангандир».2. «Жавомиъулкалим» иборасининг маъноси–жамловчи калималар деганидир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислар кўп олиймақом маъноларни ўзида жамловчи бўлгани учун шундай номланган. Валлоҳу аълам.Бу савол-жавоб ислом.уз сайтига қо'йилибди,ко'риб қолдим.Балки китоб ҳолида ҳам чиқиб,сотилаётгандур,буни билмадим.Майлин мендаке нотуг'ри фикр каби фикр дунёда кам бо'ла қолсин.Китоб масаласида ҳам сиз айтганча бо'лақолсин.Локин мени ҳам бир мулоҳазаларимни о'қиб ко'рсангиз.1.О'збек тилида мен ёзгандек "жаннатий жой" деганда фақат Қурон ва ҳадисда келган то'г'ри ма'нодаги жаннат тушунилмайди.Ҳар қандай обод жойни ҳам жаннатий жой девурамиз биз о'збеклар.Шунинг учун мен бу дарё атрофидаги жойлардан,ҳусусан Миср,Ироқ ва Мовауннаҳр ҳудудларидан ко'плаб Ислом ривожи учун ҳисса қо'шган олимлар етишиб чиққанини назарда тутган эдим.Дарёларни жаннатдан оқиб келмаслигини ушандаёқ билган эдим.Балки уламолар то'г'рисида гапим ҳақдур?Балки Пайг'амбар алайҳис-салом ҳам шуни башорат қилгандурлар?Ким буни ё'қ дея олади?Ибн Ҳазмни гапи,олимлардан бирини гапи халос.Бундан бошқа бу то'г'рисида нима учун бошқа гап бо'лиши мумкин эмас?2.Мени қанча китоб о'қишимни Оллоҳ билади.Ҳеч ким бор Исломий китобларни хатм қилган эмас.Ҳар бир олимни билмаган нарсаси бо'лади.Фақат Оллоҳ билади ҳамма нарсани.Мен бо'лса олим эмасман.Мен бир динга бепарво бо'лмаган,бировларни овора қилиб,танбеҳини кутсам ҳам,улардан диним то'г'рисида жавоб олишга ишқибоз одамман,халос.3.Кимдур "Хадис ва ҳаётни" осон топиб о'қий олади,бошқаси бо'лса ма'лум сабабларга ко'ра,масалан ҳорижда бо'лгани учун бу китобни топиши қийин бо'либ қолади.Агар фараз қилайлик,мен шу "Хадис ва ҳаётни" о'қиганимда ҳам,агар унда юқорида сиз ёзган нарсалар бо'лса,барибир жаннатий жой то'г'рисида,бу дарёларни атрофида етишган уламолар то'г'рисида ва юқоридаги яна бошқа гаплар ожиз фикримда савол пайдо қилар эди...


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ўзбек тили бўйича мутахассис эмасман. Менга диний саволлар берилади ва ўшанга жавоб бераман. Диний маънода сиз айтган гаплар мутлақо нотўғи. Бунақа экансиз Расули акрам алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини келтириб нима қиласиз.
- Мазкур ҳадисни ривоят ва шарҳ қилган барча муҳтарам уламоларимиз сиз айтган гапни инкор қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat