Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саловат

18:10 / 14 июнь | Ulug'bek Mirzo | 414
Ассалому алайкум! "Қуръони каримдан айрим суралар" Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Тошкент-2018. Бу китобда "Фаришталар ушбу саловат савобини ёзишдан чарчайдилар" бўлимида: "Аллаҳумма солли ала руҳи саййидина Муҳаммадин фил арваҳ, ва солли ала жасади саййидина Муҳаммадин фил ажсад ва солли ала қобри саййидина Муҳаммадин фил қубур ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим". "Аллоҳим, руҳлар орасида саййидимиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) руҳига, жасадлар орасида саййидимиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) жасадига, қабрлар орасида саййидимиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) қабрига ҳамда оиласи ва саҳобаларига салавот юбор". Ушбу салавот ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: "Ким ҳар куни мен учун юз марта ушбу саловатни айтса, иншаАллоҳ охиратда Роббим ҳузурида уни шафоат этаман". Бу салавотни ўқиш ҳақида ибн Равоҳа шундай деган: "Кимки ушбу салавотни кунда етмиш маротаба ўқишга одатланса, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни тушида кўради". Бу ҳадислар тўғрими? Олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Билмадик. Айнан шу лафзлар билан саловат айтиш тўғрисида келган саҳиҳ ҳадисни билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat