Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўлов тизими дастурини ясаш

18:00 / 02.07.2021 | Abdulloh | 2129

Ассалому алайкум! Мен дастурчи бўлиб ишлайман. Ҳозирда бизга тўлов тизимини лойиҳаси ясаш таклиф қилиняпти. Бу лойиҳада турли хилдаги хизматларга тўловларни амалга ошириш мумкин. Буюртмачи биз ясаб берган дастур орқали ўзи истаган хизмат(тўлов қилиш мумкин бўган нарса)ларни дастурга қўшиши мумкин. Масалан уяли алоқа операторлари, интернет проваедерлари, коммунал тўловлар, ҳайрия фондлари ва бошқа хизматлар. Буютмачи дастурга суғурта ёки кредитни сўндириш ва шунга ўхшаш хизматларни ҳам қўша олади. Биз дастурда барча хизматларни ишлаши учун умумий алгоритм ёзиб чиқамиз. Бу алгоритм орқали истанган хизматини дастурга қўшиш имконияти бор. Шу дастурни ясаб бериш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз қолипини ясаб берсангиз ва асосоан мубоҳ маҳсулотларни ишлатиб берсангиз, жоиз. Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса, унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat