Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дорилар хакида саволим бор

00:00 / 16.01.2009 | eski savollar | 1311
Барча оламлар роббиси Аллоху Таоллога хамду санолар булсин, махбуб пайгамбари Мухаммад саллолоху алайхи ва салламга саловоту саломлар булсин.Хурматли Шайх Хазратлари!Илмингизни Аллоху Таолло бунданда зиёда килсин.Сизга бир нечта саволим бор эди, агар малол келмаса шу саволларимга жавоб беринг, илтимос.саволларим асосан дорилар хакида. 1. Мен асосан компютерда куп ишлайман.Шунинг учун хозир узимда умумий холсизлик, чарчокни сезаман. Бу менинг эркаклик кувватимга хам таъсир курсатиб туради. Шунинг учун менга бир доктор акам Хитойда ишлаб чикарилган дорини тавсия килди. Дори эркак инсоннинг куваатини ошириб, чарчогини камайтирар экан, хамда тез таъсир килиш кучига эга экан. Ушбу дорининг таркибини укиб чиксам, у дори асосан шифобахш усимликлардан(масалан женьшен ва шунга ухшаган усимликлар) тайёрланган булиб, яна унинг таркибига оз микдорда Америка ёввойи отининг олатидан олинган зардоб (менга доктор акам шундай тушунтирди) хам кушилган экан. Шу дорини ичишда иккиланиб колдим ва сизга мурожат килдим. бу дори харом хисобланадими.2. Хозирда дорихоналарда сотиладиган баъзи суюк дорилар, сироплар, томчилатиб ичиладиган дорилар таркибида маълум микдорда этил спирти борлиги маълум. Бу дорилардан фойдаланиш мумкинми? Дуконларда сотиладиган олма сиркаси таркибида хам спирт бор экан. Ушбу сиркани дори сифатида хам ишлатиш мумкинми?3. Этил спиртини тананинг ташкарисига суртиш, яъни танада жарохатлар устига, тананинг лат еган жойларига суртиш (компресс килиш) мумкинми?Жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳа.2. Мазкур дорилардан фойдаланиш мумкин. Сиркани дори сифатида ишлатишни табиблардан сўранг.3. Мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat