Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул ўтказмалари соҳасида ишлаш жоизми?

00:00 / 05.03.2013 | eski savollar | 741
Ассалому Алейкум Шайх хазратлари Ушбу мавзу буйича сиздан сурашдан олдин , ушбу мавзуга таълукли жавобларингизни кидирдим, ва коникарли жавоб топа олмагач узим хам мавзуни яна хам кенгрок ёзиб сизга савол бермокчи булдим.Саволимни беришдан олдин мавзуни тушунарли булиши учун бир оз ёритсам.Мен тижорат банкининг "пул утказмалри" булимида ишлайман. Пул утказмалари Яъни бошка бир давлатдаги бир жисмоний шахснинг пул маблагларини бошка бир жисмоний шахс номига утказиб берилади ва буни эвазига хизмат хакки олинади. Биз банкда ушбу амалиётни амалга оширишиммиз учун банкнинг уз айланма маблаглари булиши керак . Ушбу айланма маблагларни Бош банк узининг филиаллари етказиб беради ва филиаллар уз мижозлари номига келган пулларни таркатишади. Масала шундаки Ушбу филиаллар айланма мабллагларини Бош банкдан фоиз (%) хисобига олишади. Масалан : Бош банк уз филиалига 1 миллион $ мадат пули берса бир ойдан кейин филиал бош банкига бир миллион беш минг $ кайтариши керак булади. У хох зарар курсин хох фойда. (Яъни бозорда бирор бир халол нарсани бошка шахардан арзонга олиб келиб устига кандайдир нарх куйиб сотиш халол касб, лекин ушбу ишни килиш учун бирор кишидан (сутхурдан) фоиз хисобида пул олиб айлантириб халол ишини харом килишга ухшайди.)Демокчиманки Бош банкдан ушбу мадат пулларини фоизсиз олишни иложи йук , чунки Бош банк хам ушбу пулларни мижозлардан , катта ташкилотлардан ва бошка банклардан айтайлик 8% йиллик хисобида олади ва филиалларига 10% йиллик да беради ва биз бу пулларни пул утказмалари сохасида айлантириб топилган фойдадан ойлик маош оламиз, мадат пулини фоизи билан бирга кайтарамиз, бинони ижарасига берамиз ва хаказо... Мен ушбу холатни Отамга тушунтирдим ва отам ишдан чикиб кетиб бошка касб яъни асал аричилик касби билан шугулланишимга рози булдилар чунки узлари 40 йилдан бери ушбу касб билан шугулланиб келадилар ва яна Сиздан маслахат сурашимни айтдилар , лекин Онам бу ишдан чикиб кетишимни хохламаяпдилар. Ушбу холатда мен кандай йул тутай? Менинг киляпган касбим халолми? Агар ноурин сузлар ёзган булсам сиздан узур сурайман.Жавобингиз учун олдиндан рахмат . Аллохдан сизга соглик тилайман. Аллох сиздан ва барча мумин мусулмонлардин рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Отангиз айтганини қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat