Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қоим қилиб ўқиш ҳақида

05:58 / 12.12.2013 | Muhammad Said | 601
Ҳурматли устоз бир ривоятда Ҳазрати Али р.а жангда оёқларига найза кирган экан. Тортиб чиқарамиз дейишса, оғриқ жуда қаттиқ. Али р.а намозга турганимда суғуриб оласизлар, деган эканлар. Намозда турганларида суғуришибди, намоз ўқийверибдилар. Намозни тугатиб салом бергач, оғриқни сезиб ҳушларидан кетибдилар. Устоз мен намоз ўқиётганимда хар ҳил муаммоларим, беҳуда нарсалар эсимга келади. Аллоҳ бизларга намозни ўқишни эмас, балки уни қоим қилишни буюрган экан. Алҳамдулиллаҳ намозни ўз вақтида ўқийман. Лекин қалбим таскин топмаяпти. Мисол учун бир бола сузишга қизиқса, ҳавас қилса, лекин сузишни билмаса чуқур жойда чўкиб кетади. Мен ҳам намозни қоим қилиб ўқишни орзу қиламан, лекин билмайман. Устоз Менга Аллоҳ учун намозни қоим қилиб ўқишни ўргатиб қўйинг илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳақидаги сиз айтган гап йўқ. “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг намоз китобини ўқинг. Менинг ҳар бир одамга алоҳида намоз ўргатишга имконим йўқлиги учун ҳамма фойдалансин деб ўша китобни ёзганман.

Топ рейтинг www.uz Openstat