Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болаларга эъртак ёки хикойлар айтиб бериш мумкинми?

00:00 / 03.08.2008 | eski savollar | 1562
Ассаламу Алайкоум шайх хазратлари ва уларнинг котиблари. Аллоҳу Субҳана ва Та'алага шукрларни айтамиз. Алҳамдуллилаҳ, иш юзаси билан бошқа, узоқроқ мамлакатга оилам билан ма'лум бир муддатга кетганман. Янги жой, о'зга мад'ният, битта ҳам расмий масжид ёқ мамлакат. Оиламиз билан фарз амалларини иложи борича мустаҳкам бажаришга харакат қиламиз. Бу эрда фарзандларим мактабда бутун дарсликларни инглиз тилида та'лим ола бошлади. Яратганга шукр, онам ҳам биз билан бирга. Онамлардан ба'зан набираларингизга э'ртак ва оз'бек тилида ҳикоялар айтиб берсангиз, О'збек тили э'сдан чиқмасмиди деб со'радим. Онамлар бизга:" Э'ртак ва ҳикойлар ёлгҳон ва тоқилган нарсалардир, мен бундай нарсаларни бошқа гапирмайман" деб айтдилар. Мени болалигимда тилимни шу онамлар хар хил ҳикойлар гапириб бериб чиқарганлар(о'қитувчи бо'лганларда мактабда). Буни қанчалик муҳимлигини биламан. Саволим қуидагича: "Болаларга э'ртак,хикоялар, повестлар гапириб бериш диний томондан тогҳри бо'ладими"? Албатта бундай суҳбатлар тарбийвий аҳамиятга ҳам э'га бо'лгани олинади.Жавобизларга ко'п миннатдорчилик билдираман. Илтимос, агар бунга китобларда жавоби бо'лса илтимос, шуни ҳам келтирсангиз,онамларга о'қиб берардим. Ко'пда саволга улар исбот со'райдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, болаларга сиз айтган ибратли нарсаларни айтиб беришга динимизда рухсат бор. Қуръони каримнинг кўп оятлари ўтганларнинг қиссаларидан иборат. Набий алайиссаломнинг ҳадисларида ҳам бу маънодаги гаплар оз эмас. Бошқа диний китобларимизда ҳам турли ҳикоялар мавжуд. Мазкур қиссаларни болаларга мосланганлари ҳам бор. Ўшалардан фойдаланиш ҳам керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat