Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинга борганлар ҳақида

16:15 / 02.09.2013 | foodnam | 1325

Аввало Сизга Оллохдан танисихатлик ва икки дунё саодатини тилайман. Мани Сизга юлламокчи булган саволим бугунги кунда анча долзарб мавзуга айланиб колган фолбинлар борувчи кимсалар ҳақида. Ман 2011 йилда кишлогимиздаги якин кариндош кизга уйландим(онамнинг тогаларини углини кизига). Уйлангандан 2 ой утиб аёлим «кур ичак» касалига учраб оператсия булди ва корнидаги хомиласи 10-15 кун ичида тушиб колди. Шунда боласи тушган кун уйда аёлим иш килаётган экан мен уни олдига келиб иш килмасдан дам олишлигини айтдим у еса бу ишларни синглим айтганлигини айтди ва мен синглимга ахир бугун ишлаши соглигига тугри келмаслигини тушунтирдим у эса онам келгач акам мени сукди деб айтибди. Шунда онамни жахллари чикиб мени аёлимни каттик сукдилар. Орадан 2-3 кун утгач онам ишга кетар пайтда аёлимга хамир килишни айтибдилар у эса кила олмаслигини айтганда онам хеч нарса кимайди деб буйириб кетаверибдилар. Шу кун онаси келиб аёлимни олиб кетди. Орадан 2 ой утиб мен хотимни кайтариб келдим. Яна 2ой утиради кетади шу зайлда хаётим утаверди. Фарзандим тугилгач 3 ойга тулганда яна шу ахвол такрорланди ва мана 5 ойдирки аёлим уз онасиникида. Бу орада онам ва синглим фолбинларга бориб нималар килаётганларини тушунолмай колдим. Улар мени бошка кизга уйлантирмокчи. Онамга бундай килмасликларини тушунтирай десам юл топа олмаяпман илтимос, манга маслахат беринг. Онам ва сингилимни бу килаётган ишларидан мени оиламдан кечгим юк. Ахир 1 та оилани бузилиши билан уртадаги кариндош уругчилик, силайи-рахим бузилади колаверса фарзандимни ахволи нима кечади? Жавобингиз учун олдиндан Сизаг рахмат, хурмат билан Шерзод


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уларнинг оилани бузиш борасидаги гапларини қабул қилманг. Шариат бунга ҳақ берган. Оилани мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat