Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўлов ва пул муомаласи

14:50 / 24.08.2013 | Jakhongir | 832
Ҳурматли Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари, менда бир холат юзасидан савол бор, жавоб учун олдиндан катта раҳмат! Бир неча вақт илгари мен бир қариндошимга уйимни сотишга келишгандик, уй нархини келишдик, у менга (менинг розилигим билан) келишилган уй пулининг бир қисмини берди, яна бир қисмини кейинроқ яна олдим, уйни номингизга ўтказиб берай десам бунга улар рағбат қилишмади (улар менга, мен уларга ишонамиз ва ундан ташқари гувоҳлар ҳам бор эди). Бир пайт қариндошим бир оз молиявий қийинчиликка дуч келди ва мендан бир оз муддат беришимни илтимос, қилишди ва мен рози бўлдим, у муддат ҳам ўтди, шундан кейин улар яна бир аниқ вақт (кун) белгилаб муддат сўрашди, мен эътироз билдирмадим. Белгиланган муддатда улар пулни беришмади, эртаси кун мен уйни ўзимга кераклигини айтиб, узр сўраб уйни сотмаслигимни айтдим ва улардан олган пулимни бир ҳафта ичида қайтариб бердим. Улар бу холатдан бироз ранжишди ва бошқа уй сотиб олишди ва бу уй уларга менинг уйимдан озгина қимматроққа тушди. Бу холат орамизга бир оз совуқчилик тушишига сабаб бўлган бўлсада, биз кейинроқ яна яхши муносабатда қариндошчилигимизни давом эттирдик (улар бизнинг энг яқин ва яхши қариндошларимиздан). Яқинда шу холат яна бир эслангани учун мен сизга мурожат қилишга қарор қилдим: бўлган ишда (яъни олди сотти ишимизда) бирор биримиз ноҳақ, шариатимизга номувофиқ иш қилмадикми, агар қилган бўлсак буни тузатиш учун нима қилишимиз зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз шошилгансиз. Уларга яна шароит яратиб берганингизда яхши бўлар эди. Бошқа гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat