Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Жавобнома" ҳақида

00:00 / 30.04.2011 | eski savollar | 709
муҳтарам устоз, шайх жаноблари! Сизнинг илмингизга, умрингизга ҳамда ҳақ дийнимиз ривожи йўлида Аллоҳ розилиги учун қилаётган ишларингизга Аллоҳдан баракотлар сўраб дуодамиз. Саволим қўйидагича: Биз томонларда (Қашқадарёда) маййитни дафн этиш вақтида қилинадиган бир ғалати амал борки, фикри ожизимча бу айни бидьатдир. Маййитни лаҳадга қўйиб бўлингандан сўнг унинг бош томони қибла тарафидаги деворига аввалдан тайёрлаб қўйилган "жавобнома" деб аталувчи бир варақ қоғозни иккита чўп билан суқиб қўйишади. Рахматли бобом вафот этганларида дафндан олдин ўша "жавобнома"ни қўлимга олиб ўқиб кўрган эдим. Унда араб тилида олти дийний калима, қабрда Мункар ва Накир томонидан бериладиган саволларга жавоблар, ( Роббим - Аллоҳ, дийним - Ислом ва ҳ.к.) ва адашмасам баъзи оятлар ёзилган эди. Қоғознинг орқа томонида эса жавобнома эгасининг исми-шарифи битилган. Қизиғи, ёши улуғ инсонлар бу каби "жавобнома"ни кўзлари очиқлик пайтида "илмлик" инсонларга буюртма қилиб ёздириб тайёрлаб қўйишади. Ўша "илмлик" кишиларнинг тушунтиришларича дафндан сўнг Мункар ва Накир савол-жавоб учун янги маййитнинг олдига киришганида уни савол-жавобга тутишмас, бунинг ўрнига лаҳад деворига осиғлиқ "жавобнома"ни ўқиш билан кифояланар эмиш. Яна бир ачинарли ҳолат шуки, буларнинг барига дафн чоғида ҳозир бўладиган маҳалла имомлари бош-қош бўлишади, ўргатиб туришади, "жавобнома"ни ўз қўллари билан узатиб юборишади... Ахир бу одамларни чалғитиш, қабрдаги савол-жавоб, қабр азоби ва умуман охират ҳақида ёлғон тушунча бериш-ку? Охиратга тайёргарлик кўриш, қабр азобидан омонда бўлиш деганда кишининг кўз ўнгига 4-5 минг сўмга "жавобнома" сотиб олиш келадиган бўлиб қолмайдими бунақада? Бу масала хусусида сиз муҳтарам зот томонидан шариатимиз ҳукмлари баён этиб берилса, иншаалоҳ, бир бидьат тугатилиб, юртдошларимиз барзах ҳаёти, савол-жавоб, қабр азоби ҳақида тўғри ақидада бўлишар деган умиддаман. Саволдаги камчилик ва хатолар учун афв этасиз деган умиддаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бор гапни сизнинг ўзингиз айтиб қўйибсиз. Бунинг ўрнига ҳар ким тириклик чоғида “жавобнома”ни тайёргарлигини кўриб, иймон – эътиқодда, тақво ибодатда бардавом бўлиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat