Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бамдод намозини ўқиган ҳақидаги ҳадис

15:01 / 15.03.2018 | Одина | 3091

Ассалому алайкум! Жундуб ибн Абдуллох розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. Демак, Аллоҳ сиздан зинхор Ўз зиммасидаги нарсадан бирор нарсани талаб қилиб қолмасин, яна уни идрок қилиб, жаханнам оловига юзтубан отмасин». Шу хадисни шархлаб беринглар. Маъносини тушунмаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن جندب بن عبدالله رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : مَن صَلَّى الصُّبحَ فَهُوَ فِي ذِمَّةِ اللَّهِ ، فَلا يَطلُبَنَّكُمُ اللَّهُ مِن ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ فَيُدرِكَهُ فَيَكُبَّهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ رواه مسلم

Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни ўқиса, у Аллоҳнинг кафолатидадир. Аллоҳ сизларни Ўз кафолатига оид бирор нарса юзасидан талаб қилмасин, акс ҳолда уни (кафолатга тажовуз қилганни) тутиб, жаҳаннам оловига юзтубан ташлайди», дедилар». Изоҳ: Барча фарз намозлар қатъий талаб қилинган бўлса­да, бу ҳадисда бомдод намози янада алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда. Бошқа ривоятларда бу ерда бомдодни жамоат билан адо этиш назарда тутилгани айтилган. Ким шундай қилса, у Аллоҳнинг кафолатида, омонлигида бўлади. Муслим ривояти. Бу ҳадисдан мақсад мусулмон кишини намоз ўқиганини қони ҳам моли ҳам жони ҳам Аллоҳнинг химоясида эканлигини баён қилишдир. Бамдодга чиқишни қайдлаш билан холис мусулмонни ирода қилинган. Чунки иймони мустаҳкам холис мўмингина бамдодга чиқа олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat