Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мушафга қараб намоз ўқиш

00:00 / 23.09.2008 | eski savollar | 505
Ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ, Хурматли Шайх Ҳазратлари, юртимиз мо'мин-мусулмонлари учун қилаётган ишларингизни Аллоҳ Таоло о'з даргоҳида қабул этсин. Камина араб диёрларлари катта масжидларида катта жамоат билан о'қиладиган таровиҳ намозлари айниқса Таҳажжуд намозларининг видеоларини интернет орқали ко'ришни яхши ко'раман. Хусусан, Макка, Мадина ва Қуwаитдагиларини. Қуwаит давлатининг катта масжидларидан Масжидул Кабирда Таҳажжуд намозларида имомнинг ортида биринчи қаторда турган кишилардан базилари қо'лларига кичик ҳажмдаги мушаф ушлаган ҳолда имом о'қиётган сурани оятма оят кузатиб туришади ҳам бирга намоз о'қишади. Агар имом адашса, луқма ташлашади. Шундай ҳолатлардан бирида, бир ёш йигит имомликка о'тди ва мушафга қараб тиловат қила бошлади. Орқада катта жамоат унга иқтидо қилди. Саволим қуйидагича: Мушафга қараб имомга иқтида қилган ҳолда ёки имомликка о'тган ҳолда намоз о'қиса бо'ладими? Агар мумкин бо'лса, биз ҳам таҳажжуд намозларимизда (уйда ёлг'из о'қилганда) мушафга қараб узун суралардан тиловат қилардик. Жавобингиз учун катта раҳмат, Аллоҳ бошимизда сизни ко'п йиллар сог' омон қилсин.дуо билан,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздларида мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилади. Чунки бу иш кўп амалга қўшилади.Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг наздида мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилмайди. Чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодатдир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat