Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинокор ҳақида

00:00 / 23.09.2008 | eski savollar | 1824
Ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, ислом ё'лида қилаётган ишларингизни Аллоҳ ажрлантирсин, ва илимингиздан бизни яна ко'п йиллар баҳраманд этиб туришинигизни насиб айлаган бо'лсин. Устоз, сиздан қуйидаги саволларни со'рамоқчи эдим:1. О'зининг хотинидан бошқа маҳрамларидан бирортаси билан зино қилган одамнинг ҳукми қандай?2. Бирор аёлни зо'рлаган кишининг ҳукми қандай? Уни шунчаки тошбо'рон қилинадими ёхуд бирор жазо ортиқ қилинадими?3. Малумкин, Аллоҳ Аза ва Жалла, одамларни икки жинсга эркак ва аёл жинсига бо'либ яратишни ирода этган. Шундай бо'лсада, мазкур икки жинсдан бирортасига ҳам мансуб бо'лмаганлар я'ни "хунасалар" учраб туради. Аллоҳнинг азалий қоидаси ила эркак киши фақат аёл билан турмуш қуради, ҳалол ё'л ила о'зининг шахватини қондиради. Лекин юқорида тилга олинган кишиларда ҳам шаҳват деган нарса бор. Улар эрга тегай деса аёл эмас, уйланай деса эркак эмас. Ислом бундай кишиларнинг о'зларининг шаҳватларини қондириш учун қандай ко'рсатма беради.(Юқорида берган саволларимнинг бирортаси ҳам каминага тааллуқли эмас ва ҳаётимизда ҳеч кузатилмаган. Илмимни ошириш мақсадимиз холос. Уятли саволлар бо'лгани учун ма'зур тутгайлар.)Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўзининг маҳрамлари билан зино қилган одамни ҳукумат қаттиқ таъқиб қилади. Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: «Бундай кишиларга зинокорнинг жазоси берилади. Агар маҳрамини никоҳлаб олган бўлса, аламли азоб-ла азобланади», деганлар.2. Имом Термизий Воил ибн Ҳажардан қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир аёл намозга келаётганида, бир эркак йўлини тўсиб, уни зўрлади. Хотин дод солди. Эркак қочиб кетди. Бир гуруҳ муҳожирлар етиб келишган эди, аёл, анави одам мени ундай қилди, бундай қилди, деб айтиб берди. Эркакни тутиб келтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга: «Сен кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилди», дедилар. Уни зўрлаган эркакни эса, тошбўрон қилишга буюрдилар».3. Хунасаларнинг эркак ёки аёлликка ғолиб тарафига қараб ҳукм чиқарилади. Бу ҳақда фиқҳ китобларимизда алоҳида боблар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat