Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваҳба Зуҳайлийнинг "Мунир" тафсири

00:00 / 21.11.2008 | eski savollar | 607
Ассалому алайкум муҳтарам устоз.Маълумки, диёримиз ислом нури билан мунаввар бўлганидан бошлаб барча илмлар қатори тафсир илми ҳам кенг ёйилган. Кўп улуғ муфассирларимизнинг тафсир китобларини борлигини "Тафсири Ҳилол"дан билиб олдим. Сизга берадиган саволим шундан иборатки, бир сайтида Ахмад Турсун таржимаси билан Ваҳба Мустафо Зуҳайлийнинг "Мунир" тафсиридан кўпгина сураларнинг тафсири қўйилган. Ҳозирда шу тафсир китоби тўлиқ ўзбек тилига таржима қилинганми, агар қилинган бўлса "Мунир" тафсири тафсир илмида қай мавкега эга?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биродаримиз доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлийнинг "Мунир" тафсири замонавий тафсирлардан. У киши кўзга кўринган олимлардан, кўплаб китоблар ёзганлар. "Мунир" тафсири ўн беш жуздан иборат. Унинг баъзи суралар тафсирини шогирдимиз Анвар Муҳаммад Турсун мендаги нусхадан таржима қилган ва қилмоқда. Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлийнинг ўзлари ҳам бу ҳақдаги хабарни эшитиб хурсанд бўлдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat