Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурони Карим

00:00 / 28.01.2011 | eski savollar | 1329
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли Устоз, Ман о'тган йилнинг бошидан бери Қурони Карим суралариниг о'збекча ма'ноларини о'қишни бошлаб ва шунчаки о'қибгина қолмай балки чуқур тадаббур қилган ҳолда, ундаги ҳукмларга баҳоли қудрат амал қилишлик учун аста-аста о'қиб келаётган эдим шу о'ринда ба'зи саволлар туг'илиб қолди шу саволларни сизга ё'ллашга ижозат бергайсиз. 1. Муззаммил сураси 1-4 оятларда кечани ба'зи қисмларида бедор бо'либ ибодат қилишлик то'г'рисида ҳукм тушган, Суранинг оҳирида енгиллик қилиб бу иш ҳоҳлаганлар учун (қилса савоби улуг болишлиги) айтилиб енгиллик тушган, ман шу сурадаги ҳукмга амал қилиб тунни 3 дан 1 қисмини бедор отказсам тунни 3 дан бир қисмини қандай аниқлайман, ҳақиқаттан кечаси ното'г'ри вақт танлаб бедор болса бу кундизги муомалат (савдо) ишларимга етарлича та'сир о'тказяпти, тун бу шом вақтидан бамдод намозигачами ёки ҳуфтондан бамдодгачами ёки 12 дан кейинми? 2. Қурони Каримнинг арабий ҳарфлар ила тажвид билан о'қишни органиш ва Қурони Каримнинг о'збекча ма'ноларини о'қиб, тадаббур қили,б унга амал қилиш ҳақида савол пайдо болган эди, Ман 7-8 ёшимда арабий Қуронни тажвид билан о'қишни о'рганганман 1 порага яқинрогини ёд олганман. Қурон о'қиш ва тажвиддан дарс берган устозим аввал қуронни ҳаммаси ёд олиш керак кейин ма'ноларини органасиз демоқдалар аммо қалбим уни ма'ноларини аввал орган демоқда. Ҳозирда Қурони Каримнинг ма'ноларини оқиб ундаги ҳукмларга амал қилишга ҳаракат қиляпман аммо арабий я'ни Қурони Каримнинг аслини ёдлашни давом эттира олмаяпман чунки бир вақтнинг озида иш, оиладан со'нг Қурони Каримнинг ёдлашга ёки маноларини органишга вақт қолмоқда шунга буларни қай бирини биринчи қилган афзал? 3. А'лақ сурасида сажда ояти борлигидан уни эшитган одамга сажда вожиб бо'лишидан ҳабарим бор эди, аммо Тафсири Ҳилол ни о'қиётганимда ушбу оят тафсирида уламоларимиздан бирлари сажда вақтида инсон аллоҳга энг яқин бо'ладиган вақт, у вақтта ко'п дуо қилиш керак деган эканлар, шунда бир савол пайдо болиб қолди қайси саждада дуо қилиш мумкин фақат сажда оятини эшитган вақтдаги сажда қилган пайтта дуо қилиш мумкинми ёки намоздаги саждаларда ҳам дуо қилса бо'ладими?4. Дуо масаласида о'збек тилида ихлос билан, чин қалбдан қилинган дуо билан Росулуллоҳ о'ргатган арабий дуони ихлос билан о'қиса уларнинг даражаси бир ҳилми? ёки арабий дуо қилиш афсалроқми? Аслини олганда бу каби масалаларни сизнинг қимматли вақтингизни олмасдан шу ишни тушунадиган вақти бемалолроқ одамдан сорамоқчи эдим аммо ко'нглим таскин топадиган инсонни топаолмадим, бундан ташқари бошлангич сабоқларимдан со'нг барча динимиздаги ҳукмларни, ақидага оид масалаларни, барчасини о'зингизнинг китобларингиздан о'рганганим учун сизни Устоз сифатида ко'раман. Агарда саволларим ноо'рин бо'либ қимматли вақтингизни олган бо'лсам олдиндан узр со'райман. Аллоҳдан умрингиз ва илмингизга баракотлар тилаб Аброр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имкони борини қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat