Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Миссионерлик

00:00 / 04.08.2008 | eski savollar | 1104
Ассалому алайкум Форум иштирокчилари. Хизмат юзасидан сафарларда булиб тураман Ярим йилча олдин Кашкадарё томонларга борганимда диндан гап чикди, у томондаги хамкасблардан бири менда бир программа бор унда хамма пайгамбарлар хакида гапирилган, дин хакида куп ёзувлар бор деди. Мен кизикиб ёзиб олдим установка килиб карасам Инжилнинг программаси булиб Рус узбек инглиз ва асл инжил ёзувида укиш мумкин экан. Мен бу программани учириб ташлашни ва умуман укимасликни маслахат бердим. Бу хам миссионерларнинг улуг режаси эканини тушундим. Маълум вакт утгач яна сафарга чикдим умуман бошка жойга бир рус хамкасб билан. Мехмонхонага келиб чанкокни босиб, кечкурун рус хамкасб ьилан у ёк буёкдан гаплашиб дин хакида сухбатга киришиб кетдик. Сухбат давомида унинг бабтист экани кандай бу йулга киргани ва кунгли халоват топгани хакида маълумот олдим. Кейин у шундай суз бошлади ибодатнинг куриниши йук эмиш. Ибодат бу худо билан гаплашиш яъни худди икки инсон узаро гаплашкандек мени тушинишимча. Шундан сунг мен сухбатни уз томонимга буриб Ибодатнинг куриниши бор, хар бир динда уз куриниши бор деб айтиб бердим уз билганларимни Шу билан Ислом дини хакидаги маълумот бера бошладим. Ислом бу охирги дин Мухаммад (САВ) хам Оллохнинг охирги пайгамбари, Ийсо (а.с.) худо эмас, у хам пайгамбар эканини. Инсоният тарихидаги динлар кетма-кетлиги бу оллохга элтувчи бир зинапоя сингари, динлар бузилиши билан урнига Оллох томонидан янги дин келгани сингари эски динни урнига оллох туширган янги динга утиш кераклигини уктирдим. Зинапоянинг охирги зинасига чикиши кераклигини айтдим. Кейин узбекларнинг хам христиан динига утиб кетаётганини , бу хаммаси миссионерларнинг инсонларни молиявий рагбатлантириб уз йулига олиб кираётганини очик ойдин факт эканини таъкидлаб утдим . У эса бунга кулиб куйда халос. Ва Узбекистоннинг купгина шахарларида Уларнинг секталари иш юритаётганини, Уларни регистрациядан утказишмаётганини гапирди Улар факат узларининг уйларида йигилиб мажлислар утказишларини гапирди . Тушиндимки у уз этикодига содик. Кейин шуни билдимки Кашкадарёдаги инжилнинг программасида хам у хамкасбимнинг кули бор экан...............Оллохдан Калбларимиздаги иймонимизни бунданда зиёда килишини ва Бундай ёмон ниятли одам ларнинг исканжасига тушиб колишдан Оллох асрасин. Омин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Минг афсуслар бўлсинким, сиз айтиб ўтганлардан бошқа тоифа ва динлар ҳам бор. Мазкур миссионерлар турли йўллар билан одамларни ўз динларига чорламоқдалар. Бу жуда хатарли эканини блишимиз керак. Шу билан бирга уларга қарши чоралар ҳам қўлланилмоқда. Биз ҳам қўлимиздан келганича бу ишда иштирок этишимиз лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat