Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боғча болалари овқати

22:00 / 18.05.2023 | Fotima | 297

Ассалому алайкум! Мен боғчада ишлайман боғча опаман, обедни боламга пиширилган овқатдан емиз, аслида қонун томонлама у овқатдан ейишимиз мумкин эмас чунки у болаларники хисобланади аммо овқатнинг кўпи исроф бўлиб чиқиндига чиқиб кетади, кўчадан овқат об келтиришга тўғриси ойлигимиз кўтармайди арзимаган ойликка ишлаймиз, уйга бориб обед килишга эса қўшимча вақт беришмайди, айтингчи шу овқатни еганим болаларнинг хақини еганим билан баробар эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Болаларнинг овқатларини ейишингиз сизлар учун қандай қилиб ҳалол бўлсин? Молиявий муаммолар туфайли ташқаридан овқат келтира олмаётган бўлсангиз, барчангиз раҳбариятга ишчилар учун овқат ташкил қилишини сўраб мурожаат билан чиқинглар.
 Ортиб қолган овқатлар исроф бўлишига йўл қўйманглар, уларни ўз эгаларига - болалар ва уларнинг ота-оналарига бериб юборинглар ёки болаларга етадиган миқдорда тайёрлансин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat