Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёши катталарнинг хизмат қилиши

11:20 / 23.10.2015 | jahongir 1982 | 2768

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари! Ёши катта бўлмаганларга катта ёшдаги шахсларнинг хизмат қилиши жоизми? Масалан раҳбар одам бирор бир маросимга борса, ёки қўли остида ёши катта шахслар ишласа, ўзи буни хоҳламасада ёки вазият тақозоси билан унга турли ҳолатларда ёши катталар хизмат қилса жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ўша хизмат ёши катта одамнинг ўз вазифаси бўлса, ўша хизматни қилишни у киши ўзига шараф деб билса, жоиз.
عن عبد الله بن مرزوق قال: كانت امرأة بالمدينة تقم المسجد فماتت، فلم يعلم النبي صلى الله عليه وسلم، فمر على قبرها، فقال: ما هذا القبر؟ فقالوا: أم محجن، قال: التي كانت تقم المسجد؟ قالوا: نعم، فصف الناس فصلى عليها. ثم قال: أي العمل وجدت أفضل؟ قالوا: يا رسول الله: أتسمع! قال: ما أنتم بأسمع منها، فذكر أنها أجابته: قم المسج

Абдуллоҳ ибн Марзуқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Мадинаи мунавварада масжидни тозаловчи бир аёл бўлиб, у вафот этди.(бошқа ривоятларда қоп-қора бир аёл дейилган) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қабри олдидан ўтганларида “бу қандай қабр” деб сўрадилар. “Умму Миҳжан” дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Масжидни тозалаб юрадиганми?” дедилар. “Ҳа” дейишди. Одамларни сафга тургизиб, унга жаноза ўқидилар. Сўнг(қабрдаги аёлга хитоб қилиб) “Қайси амални афзал деб топдинг” дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули у аёл эшитадими?” дейишди. “Сизлар учалик эшита олмайсизлар(сизлардан ҳам яхши эшитади)” дедилар. Аёл “Масжидни тозалаш” деди”.
Уламоларимиз ушбу ҳадисдан масжидни тозалаш энг афзал иш эканлигини, ким қандай ишга қодир бўлса, уни ҳақир санамай, гўзал тарзда адо қилиши кераклигини, роҳат фароғатни охиратга қолдиришни истифода қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида эллик уч ёшларида эдилар. Шунга қарамай эчки ва қўйларни соғар, кийимларини ўзлари ямар ва мўмина оналаримизнинг уй юмушларига ёрдам берар  эдилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat