Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ хутбаси

00:00 / 11.12.2008 | eski savollar | 11533
ҳурматли шайх ҳазратлари!Аллоҳ умрингизни хайрли зиёда айласин!Ҳазрат, бизларнинг ко'пгина мусулмон оилаларда келин ва куёв бо'лмишга олдиндан (яни 1,2 ой олдин ёки никоҳ маросимидан малум кун олдин) шар'ий никоҳ о'қитилади. Албатта бундан ко'зланган мақсад, икки ёш зарурат юзасидан учрашадиган бо'лишса номаҳрамлик масаласи бо'лмаслиги учун.Аммо, мен шуни билмоқчи эдимки, икки ёшга никоҳ о'қилгандан со'нг ма'лум муддат (одатда 1-2 ой) бирга яшамаслигиниг шар'ий ҳукми қанақа бо'лади. Чунки никоҳ кечаси о'қиладиган икки ракаат намоз айнан никоҳ о'қилган кечага (бизларда никоҳ базми куни кечаси о'қилади) тегишли деб эшитганман. Ҳамда эр киши никоҳ о'қилган кундан бошлаб аёлига (эгани, ишгани, кийгани ва ҳоказо) қиёмат куни жавоб беришин ҳам биламиз.Илтимос ушбу ҳолат бо'йича шар'ий ҳукмни берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур ҳолат жоиз. Агар келин нафақани талаб қилмаса, жавобгарлик йўқ. Мазкур нафл намоз никоҳ ўқитилиши учун эмас, куёв билан келин хилватда қолишидан олдин ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat